Саида Мирзиёева ахлат қутисидаги мушукчани кўриб, бефарқ ўтиб кетмади (видео)

Саида Мирзиёева ахлат қутисидаги мушукчани кўриб, бефарқ ўтиб кетмади (видео)

Ижтимоий тармоқларда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг сайр вақтида ахлат қутисидаги мушукчани кўриб, унга ёрдам бергани акс этган видео тарқалди.

Видеода Саида Мирзиёева ахлат қутиси ичида қолиб кетган мушукчани кўриб, бефарқ ўтиб кетмагани кўринади. У мушукчани қўлига олиб, ахлат қутисидан чиқариб, қўйиб юборган.

Шундан сўнг Саида Мирзиёева қилган ишидан хурсанд бўлиб, ҳайвонларга меҳр билан муносабатда бўлиш кераклигини айтган.

“Буларни яхши кўриш керак. Пайғамбаримиз алайҳиссалом буларни сийлаганлар, яхши кўрганлар”, — деган у.

Видео ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг фойдаланувчилар ҳам ҳолатга муносабат билдириб, Саида Мирзиёеванинг мушукчага ёрдам берганини илиқ фикрлар билан қарши олган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар