08:03 / 13.09.2018
5 445

Тухум соғлиқ учун фойдалими?

Тухум соғлиқ учун фойдалими?
Узоқ вақт мобайнида тухумга қондаги холестериннинг асосий манбаларидан бири сифатида қаралди. Маълумки, унинг юқори миқдори хавфли юрак-қон томир касалликларига олиб келади. Бироқ янги тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, озиқ-овқат маҳсулотлари билан организмга келиб тушадиган холестерин миқдори юқори эмас. У қондаги холестерин миқдорига катта таъсир кўрсатмайди.

Узоқ вақт мобайнида тухум парҳезшунос ва шифокорлар орасидаги салбий мавқеини сақлаб келди. Кўпчилик тухумни ҳақиқий «холестерин бомбаси» деб атади. Бироқ янги тадқиқотлар бу маҳсулотга аввалги машҳурлик ва обрўни қайтаришга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, яқинда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, агар чақалоқлар бир ярим ёшидан бошлаб кунига ҳеч бўлмаганда битта тухум истеъмол қилмаса, уларга камқонлик хавф солади ва ривожланишдан орқада қолиш хавфи кучаяди.

Ҳаётингизни омлет, қандолат маҳсулотлари ва блинчикларсиз тасаввур эта оласизми? Бошқача қилиб айтганда, рационингиз тухумсиз тўлиқ бўладими? Мазкур асосий маҳсулот ҳар бир уйда бор. Бу ҳам тасодиф эмас. Кундалик ҳаётда таом тайёрлашда тухум ўрнини бошқа маҳсулотга алмаштириш қийин.

Тухум – оқсилнинг муҳим манбаи. У организмга барча ҳаётий муҳим аминокислоталарни етказади. Тухумда темир, кальций ва B12 витамини кўп. Оқсил ва темирнинг мўллиги сабаб маҳсулот аҳолининг спортчи, жисмоний иш билан шуғулланадиганлар, буйрак касаллигига чалинган беморлар каби категорияси учун айниқса фойдали.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тухумни чақалоқлар рационига киритишни тавсия қилади. Бу эса илк ёшда тез-тез учрайдиган камқонлик эҳтимолининг олдини олишда ёрдам беради.

Умуман олганда тухумга унинг аввалги ижобий номини қайтариш вақти келди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тухум соғлиқ учун фойдалими?