19:15 / 21.09.2018
8 744

Ҳар қандай касаллик инсон характери билан боғлиқ

Ҳар қандай касаллик инсон характери билан боғлиқ
Ҳар қандай касаллик сабаби ички нотинчлик, ёмон ҳис-туйғулар ва барча салбий эмоциялардир. шунинг учун фақат яхши нарсаларни ўйланг ва ёмонликларга эътибор бермасликка харакат қилинг, асабларингизни асранг, ахир энг муҳими саломат бўлишку, тўғрими, соғлик бўлса қолган барча нарса топилади.

БУРУН КАСАЛЛИКЛАРИ:

Хафагарчилик, ўзини аҳамиятсиздек ҳис қилиш. Эътиборга ва ёрдамга муҳтож инсонлар бурун билан боғлиқ касалликларга кўпроқ чалинишади.

ЖИГАР КАСАЛЛИКЛАРИ:

Ички жаҳл, эски хафагарчиликларни эслаб юриш, яқинларидан кўплаб айбловлар, норозиликлар эшитадиган инсонлар жигар хасталиклари билан касалланишади.

ОШҚОЗОН КАСАЛЛИКЛАРИ:

Қўрқув, эркинликнинг йўқлиги, тинимсиз кимнингдир қарамоғида бўлиш, хоҳламаган ишини мажбуран бажариш инсонларни ошқозон хасталиклари билан касалланишига олиб келади.

ТИЗЗА БЎҒИМЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ (артрит):

Яқинлари меҳр – муҳаббати етишмовчилиги, ўзини ўзи кучли танқид қилиш, айбдорлик ҳисси, яроқсиз бўлиш, содир бўладиган воқеалардан қўрқиб яшайдиган инсонлар тизза билан боғлиқ касалликларга чалинишади.

ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИ:

(Нейродермитлар) Жисмоний яқинликка хоҳиш йўқлиги, (ҳуснбузарлар) — ўз менига нисбатан жаҳл тери билан боғлиқ касалликларни келтириб чиқаради.

БОШ ОҒРИҚЛАРИ:

Ўзини ўзи тинмай танқид қилиш, ишдан ва ўқишдан кўнгил тўлмаслик бош билан боғлиқ касалликларни келтириб чиқаради.

ЕЛКА КАСАЛЛИКЛАРИ:

Эмоционал қўллаб-қувватлаш етишмовчилиги, айбдорлик ҳисси таъқиб қилиши, пулнинг сурункали йўқлиги елка билан боғлиқ касалликларни келтириб чиқаради.

ЎПКА КАСАЛЛИКЛАРИ:

Зерикиш, ўз менига нисбатан жаҳл, кўнгил қолиш, умидсизлик, омадсизлик ўпка касалликларини келтириб чиқаради.

ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР:

Ҳар бир қилган хатолари учун тинмай ўзини айблаш, афсус – надомат чекиш, ички бўшлиқ ва ёлғизликни ҳис қилиш онкологик касалликларни келтириб чиқаради.

СУЯК КАСАЛЛИКЛАРИ ВА ВАРИКОЗ:

Атрофни ўраб турган муҳит ўзгаришларига хамоҳанг ўзгаришни хоҳламаслик.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳар қандай касаллик инсон характери билан боғлиқ