18:06 / 11.10.2018
5 278

Олимлар: бойларнинг фарзандлари ақлли болаларга қараганда кўпроқ муваффақиятга эришади

Олимлар: бойларнинг фарзандлари ақлли болаларга қараганда кўпроқ муваффақиятга эришади
Олий маълумот олишга қобилият эмас, балки пуллар кўпроқ ёрдам беради. Буни Нью-Йорк университети тадқиқотчилари аниқлашди. Маълум бўлишича, бой оилалардан бўлган талабалар камбағалларга қараганда, ҳатто камбағал тенгдошлари кўпроқ иқтидорли бўлса ҳам, ўқишни ўз вақтида тугатадилар. Тадқиқот Иқтисодий тадқиқотлар миллий бюроси сайтида эълон қилинди.

Олимлар бир миллиондан ортиқ ёшларнинг генетик маълумотларини таҳлил қилишди, уларнинг қайси бири юқори ўзлаштиришга боғлиқ бўлган генларга эга экани аниқланди. Шундан сўнг, улар ҳар бир ўқувчининг коллеждаги муваффақияти қандай бўлгани ва унинг оиласи қандай даромадга эга эканини аниқлашди. Иқтидорли талабалар ҳам бой, ҳам камбағал оилаларда тенг даражада бўлган. Бироқ, паст даромадга эга оилалардан бўлган иқтидорли талабаларнинг атиги 24 фоизи коллежни тамомлашган. Бой оилалардан бўлган талабалар орасида бу кўрсаткич 63 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, бой оилалардан энг кам иқтидорга эга бўлган талабалар орасида 27 фоизи ўқишни тамомлаган. Бу паст даромадга эга оилалардан бўлган энг кам иқтидорли талабалардан фақат 3 фоизга кўп.

«Агар сизда ресурслар йўқ бўлса, ҳатто иқтидорли болалар ҳам жиддий муаммоларга дуч келишади. Уларнинг салоҳияти йўқолади. Бу улар учун ҳам, иқтисодиёт учун ҳам ёмон», - дея таъкидлайди тадқиқот муаллифлари.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар: бойларнинг фарзандлари ақлли болаларга қараганда кўпроқ муваффақиятга эришади