Париждаги Пастер Институти ходимлари тадқиқотлар давомида CHRNA5 генлари мутациясини аниқлашди ва уни 5SNP дея номлашди. ДНК кодидаги айнан шу «хатолар» инсонларнинг тамакига тобелигига таъсир кўрсатади, деб ёзади «Кун» нашри.
Олимларнинг сўзларига кўра, чекишга тобелик психологик эмас, генетик табиатга эга.
Тадқиқотчилар сичқонлар иштирокида тажриба ўтказишган. Мутахассислар кемирувчилар танасига CHRNA5 генини киритишган. Сичқонлар жойлашган катакка тамаки тутуни йўлланган. Маълум бўлишича, фақат CHRNA гени киритилган сичқонлардагина никотинга тобелик пайдо бўлган. Қолган сичқонлар тутунга реакция билдирмаган ёки уларда тобелик дефект генли сичқонларга қараганда кўпроқ вақт ўтгачгина қайд этилган.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, кейинги босқичда улар одамлар учун зарарли одатлардан халос бўлишга ёрдам берувчи препаратларни ўйлаб топишади. Гап фақат сигаретларда эмас, балки спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар ҳақида ҳам. Мазкур кашфиёт экспертларга CHRNA генида 5SNP мутациясини йўқ қилувчи дори воситаларини ишлаб чиқиш имконини беради. Натижада одамлар тамаки, гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликларга тобеликдан қутулишади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”