14:53 / 21.10.2018
10 000

Тухум зарарлими?

Тухум зарарлими?
Америка кардиологлар ассоциацияси қондаги холестерин даражасининг ошиши ва бунинг натижасида томирларда атеросклеротик тошмаларнинг пайдо бўлиши аниқ бир инсонда алмашинув жараёнларининг бузилиши билан боғлиқ деб, ҳисоблайди.

Тухумга келсак, агар инсон организми мазкур маҳсулотни яхши қабул қилса, унда аллергия ёки ҳазм қилолмаслик ҳоллари бўлмаса, тухумни меъёрида истеъмол қилиши мумкин. Тухум оқи аминокислотали таркибига кўра мувозанат сақлайди.

Тухумда ҳақиқатан юқори зичликдаги липопротеинлар (ёмон холестерин) бор, аммо шунингдек, унинг таркибида холестеринни организмдаги алмашинув жараёнларига киритишга ёрдам берувчи лицитин ҳам мавжуд.

Тухум сариғининг D витаминининг манбаларидан бири эканини унутмаслик керак. У балиқ ёғидан кейин иккинчи ўринда туради. Ҳар куни 2 та тухум истеъмол қилиш организмга зарар келтирмайди. Агар озишни истасангиз, дастлабки пайтда фақат тухум оқини истеъмол қилганингиз маъқул.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тухум зарарлими?