11:43 / 31.10.2018
4 023

Эр-хотиннинг ўртасига ким тушади?

Эр-хотиннинг ўртасига ким тушади?
Гоҳида турмушимизда шундай вазиятлар бўладики, кимнингдир маслаҳатига, кўмагига эҳтиёж сезамиз. Ҳар ким ҳам ўз хатти-ҳаракатларини четдан баҳолай олмайди. Тўғри, оиладаги сир сирлигича қолиши керак. Аммо ўша оиланинг ўзи жар ёқасида турган бўлса-чи? Таҳририятимизга ана шу каби мазмунда мактублар келади. Улардан айримларига экспертларимиз ёрдамида чора излашга ҳаракат қиламиз...

“ОИЛАМНИНГ БУЗИЛИШИНИ ИСТАМАЙМАН, АММО...”

“Ҳозир жуда мушкул вазиятдаман. Ёшим ўттизда. Турмушга чиққанимга бир ярим йил бўлди. Турмуш ўртоғимнинг феълига ҳеч ҳам тушунолмаяпман. Қандайдир қизлар билан тез-тез телефон орқали гаплашади, “SMS”лар ёзади. Бир куни телефонини титкилаб кўрсам, кўплаб қизларнинг номери ёзилган экан. “SMS”ларни-ку, айтмасам ҳам бўлади. Ҳар бирида эркалайдиган сўзлар. Яқинда бир танишининг туғилган кунига торт билан гулдаста олиб бориб, эшиги олдида соатлаб кутибди. Менинг туғилган кунимга бир дона гул ҳам совға қилмаган. Бу менга жуда алам қилди. Ўзи ҳайдовчи, яхши топади.

Лекин менга пул сарфлашни истамайди. Шубҳаларимдан хабар топгач, телефонини блокка қўйибди. Бу хақда қайнонамга айтсам, “Ўғлимнинг ишларига арлашманг”, деб уришиб берди. Ҳозир ҳомиладорман. Эримнинг бу қилиғини қандай тушунишни ҳам билмайман. Айримлар “Фарзандинг учун яшашинг керак”, дейди. Аммо уй зиндон, кўча хандон бўлган инсон билан қандайяшашим мумкин. Фарзандимга қандай оталик қилади? Нима мен кўчада қолганманми? Илтимос, маслаҳат беринг, эримнинг бу феълини қандай ўзгартирсам бўлади. Оиламнинг бузилишини истамайман…”
Муаттар, Тошкент вилояти


ТЎТИ АЯДАН 6 ТАВСИЯ
  • Авваламбор ҳамма нарсага сабр билан эришилади. Мана кўрасиз, эрингиз сизнинг олдингизга қайтиб келади. Эринигздаги бу вақтинчалик кўнгилхушликлар ўтиб кетади. Эрингиз сизни яхши кўрмаганида, ўз оиласининг бекаси қилиб олмас эди.
  • Фарзанд кутаётган экансиз, бу ҳам сизларнинг бахтингиз. Фарзанд оилани боғловчи занжир дейишади. Ҳадемай, ҳаммаси изига тушиб кетади, мени айтди, дейсиз. Сиз фақат бироз сабр қилинг, кўпроқ ўзингизга аҳамиятли бўлинг.
  • Ҳозир фақат эрингизга инсоф сўраб, туғилажак фарзандингиз ҳақида ўйлашингиз керак.
  • Айрим эркаклар ёшликларида хато қилиб,вақти-соати билан ўзларини ўнглаб олишади. Унгача аёлга яратган сабр берсин, деймиз.
  • Баъзилар “Эрим олдин қанақа бўлганини билмайсиз-да!” деб қолишади. Бу ҳам турмушнинг осойишта ўтгунича бир қанча синовларни енгиб ўтиш керак, дегани эмасми? Айтишади-ку, «Сув бир лойқаланиб, кейин тинади», деб.
  • Яқинда фарзандли бўлар экансиз, болали бўлгач, эрингизда оталик меҳри уйғониб, “Қилиб юрган номаъқул ишларимнинг касри боламга урмасин”, деб кўзи очилар. Нима бўлганда ҳам, оилангизни сақлаб қолишни истаётганингиз яхши. Аммо сабрқилинг, бир кун келиб ҳаммаси жойига тушади.

МИРАББОС ОТАДАН 4 МАСЛАҲАТ
  • Бу вазиятда сизга ягона маслаҳатим, ўзингизни авайланг. Сиқилиб, тушкунликка тушиб ўзингизни ҳам, болани ҳам қийнаманг.
  • Сизни ҳозирги энг асосий вазифангиз — юрагингиз остидаги митти одамчани эсон-омон дунёга келтириш. Қолган муаммоларни четга суриб туринг.
  • Эрингиз билан муносабитингизга келсак, биргаликдаги ҳаётингизнинг илк кунларидан ҳозирга қадар нималар бўлгану қайсилари эътиборингиздан четда қолди, шу ҳақда ҳам ўйлаб кўринг. Ахир биринчи кундан шундай бўлмагандир. У билан бу ҳақда гаплашганмисиз? Сизни “ҳурмат” қилмаслигининг сабаби нимада?
  • Баъзи эркаклар аёлига шундай муомала қилишни тўғри деб билади, кимдир ўз ҳурматини кўрсатишни истамайди. Бундай вазиятларда олдингизда ҳамиша икки йўл туради. Шу инсон билан тоқат қилиб яшаш ёки оилавий ҳаётга нуқта қўйиш. Аммо сиз бу иккисидан ташқари учинчи йўлини ҳам изланг. Эҳтимол фарзандингиз туғилгач, эрингиз бундай одатларини ташлар.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Эр-хотиннинг ўртасига ким тушади?