Аниқ кун тартиби парҳез ва машқларсиз озиш имконини беради, деб ёзмоқда Medicalxpress'га таяниб Kun.uz нашри.
Гарвард тиббиёт мактаби олимлари бир гуруҳ кўнгиллилар билан тадқиқот ўтказишди. Гуруҳдаги кишилар ҳеч қандай жисмоний машқларсиз бир ойдан ортиқ вақт давомида лабораторияда яшашди. Шу билан бирга, улар яшаган бинода дераза ва соат йўқлиги боис тажрибада қатнашаётганлар сутка вақти ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлишмади.
Маълум бўлишича, инсон танасининг тинч ҳолатда энергия йўқотиши циркад ритмга (кун ва туннинг алмашиши билан боғлиқ турли биологик жараёнлар) боғлиқ экан. Хусусан, агар биологик ва "ҳақиқий" оқшом мос келса инсон организми истеъмол қилинган овқат миқдоридан қатъи назар ва ҳеч қандай ҳаракатларсиз ҳар соатда анча миқдорда ёғ йўқотар экан. Бунда тинч ҳолатда турган организм оқшомда (соат 17дан 22гача) эрталабкига нисбатан 10% кўпроқ калория йўқотади.
Олимлар мазкур тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб, ҳар куни бир вақтда ухлашга ётиб бир вақтда уйқудан туришни тавсия қилишмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”