Тўйига тайёрланган аёл ёғ олиш операциясидан сўнг вафот этди

1 дақиқа ўқиш3.3K
Тўйига тайёрланган аёл ёғ олиш операциясидан сўнг вафот этди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Мексикада 35 ёшли Дулсе Мария тўйига тайёргарлик кўраётган пайтда яширинча липосаксия операциясини ўтказиш учун Пинк Глов Клиникга мурожаат қилган.
  • Операциядан олдин тахминан 18 соат овқатланмаган Дулсе Мария жарроҳлик муолажасидан сўнг кўп қон йўқотиб, юраги ва нафаси тўхташи оқибатида вафот этди.

Мексиканинг Мехико шаҳрида 35 ёшли Дульсе Мария тўйига бир неча ой қолганида яширинча липосакция қилдириб, операциядан сўнг вафот этди. У бўлажак турмуш ўртоғига бачадон миомасини даволатиш учун муолажа олишини айтган. Кейинчалик эса косметик операция қилдиргани маълум бўлди.

Дульсе Мария Pink Glow Clinic’ни ижтимоий тармоқлар орқали топган ва 27 августдаги маслаҳатлашувдан сўнг тахминан 3300 фунт стерлингни олдиндан тўлаган. У операциядан олдин қарийб 18 соат овқат емаган.

Бироқ жарроҳлик консультация ўтказилган манзилда эмас, уйга ўхшаган бошқа бинода амалга оширилган. Қариндошлари бинода клиника белгиси бўлмаганини айтган.

Дульсе Мария 11 сентябрь куни соат 13:00 атрофида бинога кирган. Тахминан 15:30 да эса унинг оиласига шошилинч хабар берилган. Шифокор уларга аёл кўп қон йўқотгани ва кейин юрак ҳамда нафас олиши тўхтаганини маълум қилган.

Унинг бўлажак турмуш ўртоғи Эмир Калебнинг айтишича, ходимлар Дульсе Мариянинг буюмларини олиб чиқиб, тез ёрдам чақиришни сўраган. Улар кислород ва юрак массажи ёрдамида уни қутқаришга уринган, аммо зарур шошилинч тиббий жиҳозлар мавжуд эмасдек кўринган.

Дульсе Мария соат 19:00 дан кейин суд-тиббиёт ходимлари томонидан олиб чиқилган. Ўлим ҳақидаги ҳужжатда мия шиши ва ўпкада суюқлик тўпланиши қайд этилган.

Ҳодиса юзасидан прокуратура эҳтимолий эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлими ва бошқа ҳуқуқбузарликлар бўйича тергов бошлаган. Операцияни ўтказгани тахмин қилинаётган шахсга нисбатан ҳибсга олиш ордери берилган, аммо унинг шахси ва ҳибсга олингани расман тасдиқланмаган.

Дульсе Мариянинг опаси кейинчалик унинг қовурғалари ости ва думбасида игна изларини кўрганини айтган. Бу излар ҳозирча расман изоҳланмаган. Оила аъзолари, шунингдек, Дульсе Мария клиникада қон захираси йўқлигидан хавотир билдирганини ва операциядан олдинги текширувда шифокор унга “жуда қўпол” муносабатда бўлганини даъво қилган.

Дульсе Мариянинг ўғли Дидье Гонсалес онасини “жангчи аёл” деб атаб, хотирлади. Ҳодисадан кейин клиника ижтимоий тармоқлардаги хабарларини ўчирган.

Тергов ҳозир ҳам давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?