Тушликда лотереядан 2 млн доллар ютган аёл буни ишхонасидагилардан яширди

1 дақиқа ўқиш3.7K
Тушликда лотереядан 2 млн доллар ютган аёл буни ишхонасидагилардан яширди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Виржиния штатида яшовчи аёл тушлик танаффусида лотереядан 2 миллион доллар ютиб олганига қарамай, ишига қайтиб, бу ҳақда ҳамкасбларидан яширган.
  • У солиқлар ушланишидан олдин 952 минг доллар миқдоридаги бир марталик тўловни танлаган.
  • Аёл, Виржиния штатининг янги қонуни туфайли, шахсини ошкор қилмасликни маъқул кўрган.

АҚШнинг Виржиния штатида яшовчи аёл тушлик танаффусида лотереядан 2 миллион долларлик бош совринни қўлга киритди. Бироқ у катта ютуқни нишонлаш ўрнига ишига қайтиб, кунини одатдагидек давом эттирди. Бу ҳақда People хабар бермоқда.

Портсмут шаҳрида истиқомат қилувчи аёл ишдаги оғир кундан кейин омадини синаб кўришга қарор қилган. Шу мақсадда у Норфолк шаҳридаги Love Food Mart дўконига кириб, лотерея чиптасини харид қилган.

Кўп ўтмай, чипта унга 2 миллион долларлик бош совринни бергани маълум бўлган. Шунга қарамай, аёл ҳаяжонга тушиб, ишини ташлаб кетмаган. Тушлик танаффуси якунлангач, у яна иш жойига қайтган.

“Ишга қайтиб, ҳеч нарса бўлмагандек ўзимни тутишим керак эди”, деган у лотерея ташкилотчиларига.

Ғолибга ютуқни 30 йил давомида бўлиб-бўлиб олиш ёки бир марталик тўловни танлаш имконияти берилган. Аёл бир марталик тўловни маъқул кўрган ва солиқлар ушланишидан олдин 952 минг доллар олиш ҳуқуқига эга бўлган.

1 сентябрда бошланган мазкур лотерея ўйинида ҳозирча яна иккита 2 миллион долларлик бош соврин ўз эгасини кутмоқда. Ушбу асосий совринни қўлга киритиш эҳтимоли 408 мингдан бирга тенг. Лотереяда умуман бирор соврин ютиш эҳтимоли эса 3,48 дан бирни ташкил этади.

Аёл катта ютуқ соҳиби бўлганига қарамай, шахсини ошкор қилмасликни танлаган. Бунга Виржиния штатида жорий йил июль ойида қабул қилинган янги қонун имкон берди.

Янги қоидаларга кўра, лотерея ғолиблари хоҳишига қараб аноним қолиши мумкин. Бундай вазиятда лотерея ташкилоти ғолибнинг исми, яшаш манзили ёки олган ютуғи миқдорини унинг ёзма розилигисиз эълон қила олмайди.

Аввал Виржинияда бундай имтиёз фақат 10 миллион доллардан ортиқ ютуқ соҳибларига берилган. Ҳозир эса АҚШнинг Делавер, Канзас, Мэриленд ва Орегон штатларида ҳам лотерея ғолиблари шахсини сир сақлаш имкониятига эга.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?