09:49 / 25.11.2018
3 491

Онага яхшилик қилишнинг 150 усули (12-қисм)

Онага яхшилик қилишнинг 150 усули (12-қисм)
101. Ишларингизни онангиз билан маслаҳатлашинг. Насиҳатларига амал қилинг. Берган маслаҳатларини олинг.

102. Онангиз олдларига борганда у зотнинг даражалари ва мартабаларига лойиқ йўл билан ўтиринг (яъни онангиздан ўтиришга рухсат сўраб, қўлларини ўпиб, у зот кўрсатган ўринга ўтиринг).

103. Уларнинг олдиларида овқатланганда одоб билан овқатланинг. Шунингдек, улар егуликлардан, ичимликлардан ва бошқа нарсалардан нимани ёқтирсалар, олиб келиб қўйинг.

104. Уларнинг руҳий ҳолатларини ўрганинг ва шунга кўра муомала қилинг. Ҳаёт йўлларини англанг ва шуни ҳисобга олиб ҳаракат қилинг. Орзу-истакларини билиб олиб, зиёдаси билан адо қилинг.

105. Қиз фарзандлар оилавий ҳаётларида онани унутиб қўймасликлари лозим. Қизларнинг турмуш ўртоқлари ва оилалари онага яхшилик қилишдан тўсмаслиги лозим. Онанинг атрофида қанча ўғил фарзандлар бўлса ҳам, онанинг қалбида қиз фарзанднинг алоҳида ўрни бор. Оналар учун улар, яъни қиз фарзандлар қийинчилик ва тушкунлик пайтида маслаҳатлашиладиган ўзига хос инсонлар ҳисобланади.

106. Оналарнинг шундай эҳтиёжлар бўладики, уларга ўғил фарзандларнинг ақли етмайди, шунинг учун ҳам қиз фарзандлар онанинг қиз фарзандга эҳтиёжи тушадиган ўринларда аҳамиятли бўлиб, уни амалга оширишлари даркор.

107. Аҳлингиз билан онангизни кўришга борганингизда фарзандларингизни уй жиҳозларини тўзитиб юборишига йўл қўйманки, улар кетганидан кейи онангиз уларни тартиблашга уриниб, чарчаб қолмасинлар. Ёки уйда безалган баъзи нарсаларга фарзандларингиз талафот етказишининг олдини олинг. Чунки бу онангизни малоллантиради ва асабларини бузади. Лекин сизнинг хотиржамлигингиз учун сукут сақлайдилар.

108. Агар фарзандларингиз юқорида айтиб ўтилганидек уйнинг ашёларига зарар келтиргудек бўлса, дарҳол уларни тузатишга, созлашга шошилинг. Ёки ундан ҳам яхшисини олиб беринг.

109. Маълумки, ҳар бир хаста бўлган инсон ўзгариб қолади. Онангиз хасталансалар, шу аснода уларни зиёрат қилишга ва бу каби оғир дамларда ёрдам беришга интилишингиз даркор. Лекин бундай ўринларда болалар билан безовта қилишдан эҳтиёт бўлиш керак, қийин ҳолдаги инсонни бу нарса қийнаб қўяди.

110. Неваралар кўп бўлса, онани зиёрат қилиш дастурини тузган маъқул. Ҳамманинг бир кунда бориши тўғри эмас. Бундай ҳолат онага оғирлик қилиши мумкин. Невараларнинг қайси бирини эркалайдилар, қайси бирини алдайдилар (ўйнатиш маъносида), шуларни ҳам ҳисобга олиш даркор.

Давоми бор...
"Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли" китоби
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Онага яхшилик қилишнинг 150 усули (12-қисм)