121. Онамиз болаликларида ёки турмушларининг аввалида яшаган жойлари. Булар ҳақида фикр юритиб кўрдикми? Уларнинг бу гўзал лаҳзаларини ёдларига солиш хаёлимизга келдими? Агар буни амалга оширсак, онамизнинг болалик ва ёшлик чоғларига қайтишлари учун энг ажойиб қадамни ташлаган бўламиз.
122. Ака-укаларимизга онага яхшилик қилиш фазилатларини ўргатишимиз, уларни онани бахтли қилиш учун ўзаро мусобақалашишга қизиқтиришимиз керак, уларни ушбу фазилатлар билан безанишига ҳарис бўлайлик.
123. Ота-онангиз бир-бирларидан ажрашадиган бўлишса, ёмон кўрганингиз учун уларнинг бирларидан юз ўгирманг.
124. Оилада баъзи оилавий муаммолар учраганда, «кема»ни сақлаб қолиш учун унга дипломатик ечим топинг.
125. Агар онангиз отангиздан бошқа эркак билан оила қурсалар, ўгай отангизни ҳурмат қилинг, унга яхши муомалада бўлинг ва турли муносабатлар билан унга совғалар улашинг. Бу онангизнинг қалбларини хотиржам қилади.
126. Агар онангиз отангиздан бошқа кишига турмушга чиқадиган бўлса, ўгай отангизни ҳурматини жойига қўйинг, ишларингизда у билан маслаҳат қилинг ва насиҳатини олинг.
127. Онангизни эъзозлаган кишилар билан телефон орқали боғланиб туринг ва уларга яқинлари билан алоқа қилишга шароит яратиб беринг.
128. Онангиз қариликдан заиф ҳол бўлиб қолганларини назардан қочирманг. Қўлларидан ушланг, йўлларида етаклаб юринг, ҳожатларини раво қилинг, у кишининг ҳақларида камчиликка йўл қўйманг.
129. Агар бирор ишда онангиз билан фикрингиз айри бўлса, ўз фикрингизда туриб олманг. Хато бўлса ҳам, уларнинг барча фикрларини қабул қилинг. Аллоҳ таолога маъсият бўладиган ўринлар бундан мустасно. Агар шундай бўладиган бўлса (яъни онангиз Аллоҳ таолога маъсият бўладиган иш устида бўлсалар), ўз фикрингизни уларнинг адашиб чиқарган қарорлари нотўғри эканини тушунтириш йўли билан билдиринг.
130. Агар онангиз бирор журнални кузатиб борсалар, уларни совға сифатида ўзларига муносиб журналга обуна қилиб қўйинг.
Давоми бор...
Сулаймон Соқир
"Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли" китоби
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
"Онага яхшилик қилишнинг 150 йўли" китоби
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”