date
views 3 660

Олимлар Янги йил байрамини кутиб олиш арафасида миядаги ўзгаришларни ўрганишди

Олимлар Янги йил байрамини кутиб олиш арафасида миядаги ўзгаришларни ўрганишди
Даниядаги Копенгаген университети олимлари Янги йил байрамида мия фаолияти қандай бўлишини ўргандилар. Ташхисда кўнгиллилар иштирок этган бўлиб, унда мия функционал МРТ ёрдамида ўрганилган.

Олимлар дастлаб кучли бош оғриғи пайтида мия Янги йил байрамига қандай реакция қилишини ўрганишди. Бунда иштирокчиларга Янги йил байрамини акс эттирувчи турли суратлар кўрсатилган. Бу вақтда уларнинг мияси функционал МРТ ёрдамида сканер қилинган. Сўнг улар Янги йил байрамларига ўз муносабатлари сўралган саволлар ёзилган сўровномани ёзишлари керак бўлган.

Текширув ва сўровнома натижаларини ўрганиб чиққан олимлар бу байрамга ижобий муносабатда бўлган иштирокчилар миясининг бир неча қисмларида қон айланиши яхшиланганини аниқлаганлар. Бу байрамни нишонламайдиган ва унга нейтрал муносабатда бўлган иштирокчиларда эса ҳеч қандай ўзгаришлар кузатилмаган.




Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Олимлар Янги йил байрамини кутиб олиш арафасида миядаги ўзгаришларни ўрганишди