06:57 / 27.01.2019
6 835

Кўзларимизни асрашимиз учун нималар қилишимиз керак?

Кўзларимизни асрашимиз учун нималар қилишимиз керак?
Кўриш қобилияти, кўзлар саломатлиги ва гўзаллигини асраш учун нима қилиш керак? Бу борада қуйидаги қоидаларга риоя қилиш тавсия этилади.

Иш жойини тўғри ташкил этинг
Компьютерда ишлаш вақтида хонанинг ёритилиш даражаси пастроқ, хирароқ бўлиши керак. Шунингдек Монитор яқинида ёруғлик манбаи ёки ёрқин юзалар бўлмаслиги керак.

Ҳар икки соатда танаффус қилиб туринг
Бунда иш жойингизни тарк этиш шарт эмас, бор-йўғи 1—2 дақиқага кўзларни юмиш ёки 10 дақиқа давомида узоқдаги объектга тикилиш кифоя.

Кўзлар учун махсус машқларни бажаринг
Уларни мунтазам равишда — кунига 1—2 мартадан қилиб туриш мақсадга мувофиқ.

Бунда бошни тик тутиб, дастлаб 1—2 дақиқа давомида нигоҳингизни навбат билан тепага, пастга, ўнгга, чапга йўналтиринг. Сўнг кўзларни юмиб ва бошни тўғри тутиб, турли шаклларни «чизган» ҳолда кўз соққангизни айлантиринг.

Кейинги машқни бажариш учун нигоҳингизни аввал хонанинг пастки чап бурчагига қаданг, сўнг юқори ўнг, пастки ўнг ва юқори чап бурчакларга қаранг ҳамда пастки чап бурчакка қайтиб келинг. Шу тарзда «саккиз» чизиб, сўнг уни тескари тартибда такрорланг.

Машқлар сўнгида кўзларни 2—3 сония мобайнида қаттиқ юминг.

Овқатланиш рационингизга кўриш қобилиятини тиклашга ёрдам берувчи маҳсулотларни киритинг
Мисол учун, сабзидаги бета-каротин моддаси кўриш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатади, черникадаги антоцианлар — кучли антиоксидантлар кўз капиллярлари қайишқоқлигини ошириб, томир деворларини мустаҳкамлайди, шунингдек шамоллаш юзага келишининг олдини олади.

Кўзлар саломатлиги учун махсус витамин ва минераллар комплексини қабул қилинг
Бундан аввал албатта шифокор билан маслаҳатлашинг. Мутахассис кўзларингизни текшириб кўриб, шундан кейингина ўзингизга мос препаратларни тавсия қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўзларимизни асрашимиз учун нималар қилишимиз керак?