07:33 / 28.01.2019
5 571

Олимлар семизликка олиб келувчи яна бир сабабни аниқлашди

Олимлар семизликка олиб келувчи яна бир сабабни аниқлашди
Питтсбург университети (АҚШ)дан бир гуруҳ тадқиқотчилар семириш хавфини 30-40 фоизга оширувчи ген мавжудлигини аниқлашди. Мазкур ген инсон организмида шу кунга қадар топилган ирсий омиллар ичида энг кучлиси саналади. Тадқиқотчилар иши Nature Genetics журналида чоп этилди.

Стивен МакГарви (Stephen McGarvey) бошчилигидаги олимлар гуруҳи Самоа архипелаги туб аҳолисининг 5 мингдан ортиқ геномларида тадқиқот ўтказди. Самоа архипелагининг тадқиқот учун танлаганига бу ерда семизлик касаллигининг энг юқори кўрсаткичи қайд этилгани сабаб бўлди.
Аниқланишича, тажрибадагиларнинг чорак қисмида тана ҳажмини бир ярим фоизга ортишига таъсир кўрсатувчи CREBRF гени бор. Масалан, ўрта бўйли 82 килограмм вазнга эга бўлган инсоннинг қўшимча массаси 4,6 килограммни ташкил этади.
CREBRF ёғли қатламлар кўпроқ ёғ сақлаб қолиши ва кам қувват ажратишига олиб келади, дея қайд этади тадқиқотчилар.

Касалликнинг яна бир бошқа омили — Самоа архипелаги туб аҳолисининг жисмоний фаоллигини пасайиши ва рационнинг юқори калорияли озиқ-овқат истеъмолига мойиллиги ўзгариши.

"Икки юз йил аввал самоаликлар семизликдан азият чекишмаган. Ген тезда ўзгариб қолмаган, аксинча, озиқланиш одати секин ўзгара бошлаган", — дея қайд этди МакГарви.
Олимлар қайд этишича, CREBRF одатда, европаликлар, африкаликлар ва Шарқий Осиё аҳолиси орасида деярли учрамайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар семизликка олиб келувчи яна бир сабабни аниқлашди