
Лола Каримова Тиллаева ўзининг инстаграмдаги саҳифасида мухлислари билан тўғри овқатланиш борасида суҳбатлашди.
— Тўғри овқатланиш мавзуси жуда кўп баҳсларга сабабчи. Икки инсон бир хил бўлмаганидек, бу борада барчага мос келадиган аниқ бир жавоб ҳам мавжуд эмас. Мен шахсан ўзимга тўғри келадиган овқатланиш тарзига риоя қиламан. Мен сут ва гўшт маҳсулотларини истеъмол қилмайман. Овқатланиш парҳезим асосини ўсимлик маҳсулотлари ташкил этишни бошлаганидан сўнг, ўзимни яхши ҳис қила бошладим ҳамда ҳар хил аллергик реакциялардан фориғ бўлдим. Менинг овқатланиш рационим асосан ўсимлик маҳсулотлари, сабзавот, мевалар, турли ёнғоқ, писта ва донлардан ташкил топган. Сут ва қатиқни ўзим уй шароитида ўсимлик маҳсулотларидан, масалан бодом ёки сули ёрмасидан тайёрлайман.
Таомларнинг асосийларидан бири нонушта деб ҳисоблайман. Сизчи? Сиз учун кун давомида асосий овқатланиш вақти қайсиниси: нонушта, тушлик ёки кечки овқатми?
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.