Қадимда бир ўтинчи тоғлардан ўтин териб келиб, шаҳарда сотиб, фарзандларига ҳалолдан едирарди. Бироз катта бўлиб қолган ўғиллар эса ўтинчининг фарзанди эканлигидан ор қилишарди. "Отамиз ўтинчи", деб бировга айтолмасди. Ошна-оғайнилари даврасида улардан оталари нима иш қилишини сўрашса, айтгани уялар, кўпинча ёлғон жавоб билан вазиятдан чиқишарди. Ўтин кўтариб кетаётган отасини шаҳар кўчаларида кўриб қолишса, бориб ёрдам бериш ўрнига ўзларини олиб қочиб: "Бизни ўтинчининг ўғли деб ўйлашади", деган ўйдан изтироб чекишарди.
Аммо ўтинчининг хотини оқила, итоатгўй аёл эди. У доимо эри уйга қайтишини сабрсизлик билан кутар, чарчаб қайтган эрини ширин сўз, очиқ чеҳра билан кутиб олар, тезда қўлига сув қуйиб, сочиқ тутарди. Эрининг ўтинчилик асбобларини ҳам жой-жойига ювиб, тозалаб қўйиб қўярди. Дарҳол дастурхонга чой-нон қўяр, эри бир-икки пиёла чой ҳўплагунча овқат ҳам сузиб келарди. Яна эрининг топиб келган танга чақаларини бир ҳамён тилла олгандек севиниб қабул этар ва: "Бугун доимгидан ҳам кўп пул топиб келибсиз", дерди. Баъзида эри "Бугун камроқ бўлдида" деганида ҳам, "Хафа бўлманг, баракасини берсин. Бугун камроқ топган бўлсангиз, Аллоҳ бугунга етгулик ризқ берибди", деб кўнглини кўтарарди.
Бир куни тўнғич фарзанди онасидан сўради:
– Онажон, отам оддий бир ўтинчи бўлса ҳам уйга келганида бунча гирдикапалак бўласиз?
– Рост, отамизни кўришингиз билан ўзингизни қўярга жой тополмай қоласиз-а? деди ўртанча ўғил.
– Ҳатто отамизнинг оёқларини ўзингиз ювиб қўйишингизни тушунмаймиз" деди кенжаси.
– “Биз эса отамиз ўтинчилигидан уяламиз!” дейишди улар бир овоздан.
– Эҳ, ғўр болаларим-а,- деди она маҳзун жилмайиб. – Оталаринг кўчада ўтинчи, уйда эса султондир. Бундай гапни бир марта айтдиларинг, бошқа эшитмайин. Асло эсларингдан чиқмасин, мабода отангни кўнглини оғритиб қўйсаларинг, охиратларинг куйиб кетади-ку, болаларим...
Қиссадан ҳисса шуки, оилада мувозанатни ушлаб турувчи, отага оталикни, болага фарзандликни ўргатувчи – она. Она жуфти ҳалолини ҳурмат қилиб, итоатда бўлса, унинг мавқеини баланд тутса, фарзандлар ҳам отасини қадрлайди, итоатли бўлиб, ҳурматини сақлайди. Аксинча,.. (Аллоҳ асрасин!)
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”