07:27 / 07.03.2019
9 732

Бўтқаларнинг баъзи турлари организм учун мутлақо фойдасиз экан

Бўтқаларнинг баъзи турлари организм учун мутлақо фойдасиз экан
Бўтқаларнинг ҳаммаси ҳам фойдали эмаслигини билмасангиз керак. Улар орасида етарлича зарарли ҳисобланадиганлари ҳам бор. Улар юқори глимик кўрсаткичга эга бўлиб, баъзиларида умуман клетчатка мавжуд эмас. Улар танага фақат кераксиз калорияларни олиб киради. Улар қайси бўтқалар эканлигини билиш учун диққат қилинг!

Манний ёрмаси
Бу бўтқа буғдойнинг майдаланганидир. Унинг таркибида озроқ ўсимлик оқсили ва витаминлар учрайди. Аммо таркибининг 70% ни крахмал ташкил этади. Шунинг учун ҳам ортиқча вазнли кишилар ва озиш жараёнида бу бўтқа умуман мумкин эмас. Айтишларича, уч ёшгача бўлган болаларга бу бўтқани асло бериб бўлмайди. Чунки бу бўтқа ичак толачалари ҳаракатини пасайтириб, овқат ҳазмини қийинлаштиради.

Оқ гуруч
Диетологлар уни бўш калория деб аташади. Оқ гуруч таркибида бундай калория кўп ва витамин ва минераллар эса умуман йўқ деса ҳам бўлади. Унинг ёввойи, жигарранг ва қизил рангли навларини истеъмол қилиш мумкин.

Сули ёрмаси
Тез тайёрланадиган сули ёрмаси ҳам зарарли экан. Бу жуда майдаланган дон бўлиб 5 дақиқада пишади. Бундай бўтқада клетчатка ва бошқа фойдали моддалар йўқ. Бундай бўтқанинг калорияси битта бўлак торт калориясига тенгдир.

Агар шахсий ўзлаштиролмаслик бўлса ҳар қандай бўтқа зарарли бўлиши мумкин. Сайёрамизнинг 30% аҳолиси глютенни ўзлаштиролмасликдан азият чекади. Доимий глютенли сули ёрмаси, манний ёрмаси, пеловка каби ёрмалар целиакия касалига сабаб бўлади. Бу касаллик ичакларда фойдали моддалар сўрилмаслиги билан кечади!

Глютен фақатгина бўтқада эмас, ундан тайёрланган маҳсулотларда ҳам бўлади. У макаронларда, нонда, колбаса ва консервалар таркибида мавжуд. Оқсиллар эса гречка, гуруч, маккажўхори донида умуман мавжуд эмас.
Саида тайёрлади

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бўтқаларнинг баъзи турлари организм учун мутлақо фойдасиз экан