23:39 / 20.03.2019
5 617

Йўқ жойдан даромад манбаи барпо этиш

Йўқ жойдан даромад манбаи барпо этиш
«Ҳақиқий бизнесмен - йўқ жойдан даромад манбаи барпо эта олган кишидир!» (Роберт Киосаки).

Иқтисодиёт ва ривожланиш ҳақида гап кетар экан, доим эшитадиган гапларим: "Биз дунёдан анча орқада қолдик!.. Биз Америкадан камида 50 йил ортда қолганмиз!.. Биз Россиядан фалон йиллар орқада эргашиб юрибмиз!.. ва ҳоказолар...

Реал ҳаётда ­- ҳа шундай! Бироқ...

Глобал сеть, яъни интернет имкониятлари билан ўлчаганимизда ундай эмас. Албатта, ахборот технологияларида ҳам ортдамиз, аммо 50-60 йил тафовут билан эмас. Мисол, Америкада ишлаб чиқарилган энг сўнгги модел техника Калифорния ёки Вашингтон Округи (ва ҳоказо штатлар) дўконларидан бизгача қанча муддатда етиб келади?

Америкада янги кашф этилган жисмий ёки ақлий маҳсулотлар қанчада келяпти?
Мени тушуняпсиз, деган умиддаман.

Р. Киосаки келтирган статистика бўйича, ҳар куни ер шари бўйлаб интернет тармоғи ичида, яъни виртуал ҳаётда БИР ТРИЛЛИОН УЧ ЮЗ МИЛЛИАРД доллар айланиб юради. Бу кўринмас пулдан ақлини ишлатганларгина интернет орқали баҳраманд бўлади. Кимдир 10.000 доллар ишлаб олса, кимдир бир кунда 100 миллион доллар соф фойда кўради. Бу эртак эмас, айни ҳақиқат. Хўш, нега биз шу пулларни ишлаб тополмаяпмиз?

Нима учун, ҳавода айланиб юрувчи кўзга кўринмас, эгасиз пулларни ҳалол ишлаб ололмаяпмиз?

Чунки, бизда уникаль, креатив ғоя ва стратегия йўқ! Биз фақат реал моддий ихтиро ва ишлаб чиқаришни ўйлаяпмиз. Ҳолбуки, Америка ўзининг ишлаб чиқариш дастурини 1970 йилларда "қабрга кўмиб" бўлган. Дунё эса товарларга лиммо-лим. Бизнинг ихтироларимизга, эндиликда дунёнинг эҳтиёжи йўқ. Америка 1980 йиллардан бошлаб интеллект сотишни бошлади ва бозорда ҳалигача салмоқли ўрнини бўшатмай келяпти.

Прогноз бўйича, жорий ахборот асрида интеллект энг яхши, харидоргир, тортиб олинмас бизнес бўлиб қолади. Бу шундай мулкки, у на ёнади, на чўкади, биров тортиб олса ҳам барибир ишлата олмайди! (аввалги МТС компаниясини эсланг).

Бу постни нима учун қўйдим? Ақл ўргатиб ўзим амал қилмаслик учунми? Ёки ҳаммангизни дангасаликка чорлаб, фақатгина хаёлот билан яшашга ундашми?

Йўқ, асло!

Мақсадим, креатив ва уникаль (ўзига хос) идеяларни тузиш ва уни ишга тушириш учун қобилиятли бўлган ҳамюртларимизни бирлашишга, ўзаро танишишга, вақти келганида ўз кенгашимизни тузишга чорлаш эди!

Дўстларим орасида шундай инсонлар бўлса, алоқага чиқишларини илтимос қилардим. Фақат, "инновацион ғоя" масаласида безовта қилманглар! Чунки инновация - бошқа масала.

Мен излаганим, истаётганим ҳаводан пул ишлай олишни йўлга қўйиш, нолдан интеллектуал бизнес барпо этишни ўрганиш, режалаш ва амалга ошириш!

Ўйлайманки, Ўзбекистонимизда мен излаган инсонлар топилади ва биз биргаликда ишлаймиз (иншааллоҳ!).
Жамшид Мирзаев

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Йўқ жойдан даромад манбаи барпо этиш