date
views 8 937

Жингалак отлар ҳақида биласизми? (фото)

Жингалак отлар ҳақида биласизми? (фото)
Биламизки, от ер юзидаги энг чиройли ҳайвон. Уларга қандай муносабатда бўлсангиз шундай жавоб оласиз. Айтмоқчимизки, от ақллилиги билан ҳам бошқа ҳайвонлардан ажралиб туради. Жингалак жунли отлар ҳақида эшитганмисиз ёки уларни кўрганмисиз?

"Курлис" зотига мансуб бу отлар билан танишиш вақти келди. Уларнинг жуни худди қўйларникига ўхшайди. Бунга ишониш қийин, албатта, аммо бу - ҳақиқат. Жингалак жунли отлар Осиё, Скандинавия ва Жанубий Америкада яшайди. Ҳозирги кунга келиб уларнинг сони камайиб кетган.

Бугунги кунда улар ҳимояга олинган. Улар билан овга чиқиш ёки бошқа машғулотлар ўтказиш таъқиқланган. Жингалак жунли отлар сайёҳлар сонининг ортишига ёрдам беради. Бутун дунёда уларнинг наслини сақлаб қолишга ҳаракат қилинмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Жингалак отлар ҳақида биласизми? (фото)