
Юртимизда ютуқли маҳсулотлар сони ортиб бормоқда. Телевизор қаршисида ўтириб, уларнинг рекламасини санаб тугата олмайсиз. Сотиб олаётган харидор биринчи навбатда уни истеъмол қилишни эмас, ундан чиқадиган ютуқни ўйлайди. Аммо сотаётган сотувчи уларнинг инсон соғлигига қанчалик зарар эканлигини ўйлаши керак-ку! Бу ҳақда тиббиёт ходимлари гапиравериб, ҳалигача гапиришда давом этишмоқда.
Дейлик, бир киши бир кунда ушбу ютуқли маҳсулотларнинг ҳар биридан биттадан сотиб олса, кунига йўқ деганда 50 минг сўм сарфлайди. Бу имконияти етмайдиган бир оиланинг бир ойлик гўшт сотиб оладиган пули. Ёки кунига битта харид қилсин майли! Шунда ҳам ҳар бир кишидан бир ойда ўртача 750 минг сўм сарфланади.
"Nexia" ва "Gentra" автомобили чиқиши мумкин, деб "бир камаз" ичимлик сотиб олган қаҳрамонимизнинг аҳволига нима дейсиз. Унинг стул устида ўтириб олиб, ичимликларнинг қопқоғидан ютуқ излаётганини кўриб, кулишингни ҳам, йиғлашингни ҳам билмайсан, киши! Марҳамат ўзингиз кўриб гувоҳи бўлинг.
[media=https://www.facebook.com/Mr.Doppi/videos/2923708867639560/] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг