20:53 / 26.04.2019
7 537

Ўзини осган ва "уксус" ичган фермер (видео)

Ўзини осган ва "уксус" ичган фермер (видео)
Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида 29 ёшли фермер 24 апрель куни ўз уйи молхонасида ўзини осди, дейилади Озодлик радиосида. Пахта ўрнига ҳандалак эккани учун фермернинг ери тортиб олинган. Ҳушидан кетган фермерни қариндошлари ўз вақтида арқондан бўшатиб олгани туфайли у омон қолди. Беруний тумани Ички ишлар бўлими ходими Озодлик мухбирига ''Лобар Шуҳрат қизи'' фермер хўжалиги раиси Шуҳрат Сапаровнинг осиш орқали ўз жонига қасд қилишга урингани, оғир аҳволда туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилганини, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси суриштирув олиб бораëтганини билдирди.

Беруний тумани ҳокимлигининг Озодлик суҳбатлашган ходими фермернинг ери шу ойда рухсатсиз экин эккани учун олиб қўйилганини тасдиқлади. Озодликка йўлланган видеода "Тез ёрдам" машинаси ичидаги ҳушсиз фермерга шифокорларнинг биринчи ёрдам кўрсатаётгани акс этган. Видеотасвирдаги фермер қариндошлари "тез ëрдамчилар"га унинг ўзини осишдан олдин бир шиша уксус ҳам ичганини айтишади. Видеода кўринмаган фермернинг отаси суиқасд сабабига изоҳ бера туриб¸ "ҳоким кўп азоб бериб юборди ахир", - дейди.

Озодлик билан исми очиқланмаслигини сўраб гаплашган қариндошларидан бири 2005 йилдан буён ''Лобар Шуҳрат қизи'' фермер хўжалигига раислик қилаëтган Шуҳрат Сапаров ерини тортиб олган ҳокимнинг таъна-дашномларига чидай олмай ўзини осганини айтади. Бу суҳбатдош иддаосича¸ туман ҳокими ва ҳокимнинг қишлоқ хўжалик бўйича муовини шу ойда бўлиб ўтган мажлисда фермерни пахта ўрнига ҳандалак эккани учун ери олинганини билдирган ва уни ҳақоратлаб фермерлар йиғилишидан ҳайдаб чиқарган. “2005 йилдан буён ҳар йилги давлат пахта, ғалла ва бошқа режаларни ортиғи билан бажариб келган. Бу йил озгина ерга ҳандалак ва полиз экини эккани учун нега бунча хўрланди?

Ахир туман ҳокими оддий халқнинг қайғуси, ҳолидан хабар олиши керак эмасми? Ҳандалак экилган полизини бузиб пахта ёки бошқа нарса экса бўлади, лекин бир муштипар она ёки қариб қолган, ёши 70 дан ошган отага боласини, аёлига ва иккита ҳали гўдак болаларига отасини ким қайтариб бера оларди? Бундай хўрликлар яна қачонгача давом этади?”, - дейди ўзини осган фермернинг исми сир қолишини истаган қариндоши.

Айтилишича, ўзини осган фермер "Тез ёрдам" машинасида ҳушсиз аҳволда Беруний туман марказий касалхонасига олиб келинган. Озодлик билан телефон суҳбатида бу маълумотни тасдиқлаган касалхона мутасаддиси¸ беморнинг аҳволи ҳақида маълумот бера олмаслигини айтди. Беруний тумани Ички ишлар бўлими ходими 29 яшар фермер ўзини осиш орқали жонига қасд қилишга урингани, лекин омон қолганини тасдиқлади. ИИБ ходимига кўра, ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси суриштирув олиб бормоқда.

Озодлик ''Лобар Шуҳрат қизи'' фермер хўжалиги раиси ҳокимликда таҳқирланганидан сўнг ўзини осгани ҳақидаги иддаолар юзасидан Беруний тумани ҳокими Отабек Сапарбаев ва ҳокимнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича муовини Анвар Йўлдошевдан изоҳ олишга уринди. Ўзини Жаҳонгир деб таништирган ҳоким ёрдамчиси Озодликнинг бу сўровини қондириш учун раҳбарларнинг ўзи телефон қилишини ваъда этди, аммо 25 апрель оқшомигача ҳокимликдан қўнғироқ бўлмади.

Беруний тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича муовини Анвар Йўлдошевнинг мобиль телефонига ҳам кун давомида жавоб берилмади. Беруний тумани ҳокимлигининг Озодлик гаплашган расмийларидан бири Сапаровнинг ери рухсатсиз экин эккани учун олиб қўйилганини тасдиқлади. ''Лобар Шуҳрат қизи'' фермер хўжалиги раиси Шуҳрат Сапаров қариндошлари айни пайтда ҳоким ва унинг муовинлари босим ва тазйиқлари устидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабулхонасига шикоят қилиш ниятида.
Пахта ўрнига ҳандалак эккани учун ери тортиб олинган фермер ўзини осди

+18. ВИДЕОДА ТАЪБНИ ХИРА ҚИЛУВЧИ САҲНАЛАР МАВЖУД Пахта ўрнига ҳандалак эккани учун ери тортиб олинган фермер ўзини осди Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида 29 ёшли фермер 24 апрель куни ўз уйи молхонасида ўзини осди. Ҳушидан кетган фермерни қариндошлари ўз вақтида арқондан бўшатиб олгани туфайли у омон қолди. Беруний тумани Ички ишлар бўлими ходими Озодлик мухбирига ''Лобар Шуҳрат қизи'' фермер хўжалиги раиси Шуҳрат Сапаровнинг осиш орқали ўз жонига қасд қилишга урингани, оғир аҳволда туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилганини, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси суриштирув олиб бораëтганини билдирди. Беруний тумани ҳокимлигининг Озодлик суҳбатлашган ходими фермернинг ери шу ойда рухсатсиз экин эккани учун олиб қўйилганини тасдиқлади. Озодликка йўлланган видеода "Тез ёрдам" машинаси ичидаги ҳушсиз фермерга шифокорларнинг биринчи ёрдам кўрсатаётгани акс этган. Видеотасвирдаги фермер қариндошлари "тез ëрдамчилар"га унинг ўзини осишдан олдин бир шиша уксус ҳам ичганини айтишади. Видеода кўринмаган фермернинг отаси суиқасд сабабига изоҳ бера туриб¸ "ҳоким кўп азоб бериб юборди ахир", - дейди. Озодлик билан исми очиқланмаслигини сўраб гаплашган қариндошларидан бири 2005 йилдан буён ''Лобар Шуҳрат қизи'' фермер хўжалигига раислик қилаëтган Шуҳрат Сапаров ерини тортиб олган ҳокимнинг таъна-дашномларига чидай олмай ўзини осганини айтади. Бу суҳбатдош иддаосича¸ туман ҳокими ва ҳокимнинг қишлоқ хўжалик бўйича муовини шу ойда бўлиб ўтган мажлисда фермерни пахта ўрнига ҳандалак эккани учун ери олинганини билдирган ва уни ҳақоратлаб фермерлар йиғилишидан ҳайдаб чиқарган. “2005 йилдан буён ҳар йилги давлат пахта, ғалла ва бошқа режаларни ортиғи билан бажариб келган. Бу йил озгина ерга ҳандалак ва полиз экини эккани учун нега бунча хўрланди? Ахир туман ҳокими оддий халқнинг қайғуси, ҳолидан хабар олиши керак эмасми? Ҳандалак экилган полизини бузиб пахта ёки бошқа нарса экса бўлади, лекин бир муштипар она ёки қариб қолган, ёши 70 дан ошган отага боласини, аёлига ва иккита ҳали гўдак болаларига отасини ким қайтариб бера оларди? Бундай хўрликлар яна қачонгача давом этади?”, - дейди ўзини осган фермернинг исми сир қолишини истаган қариндоши. Айтилишича¸ ўзини осган фермер "Тез ёрдам" машинасида ҳушсиз аҳволда Беруний туман марказий касалхонасига олиб келинган. Озодлик билан телефон суҳбатида бу маълумотни тасдиқлаган касалхона мутасаддиси¸ беморнинг аҳволи ҳақида маълумот бера олмаслигини айтди. Беруний тумани Ички ишлар бўлими ходими 29 яшар фермер ўзини осиш орқали жонига қасд қилишга урингани, лекин омон қолганини тасдиқлади. ИИБ ходимига кўра, ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси суриштирув олиб бормоқда. Озодлик ''Лобар Шуҳрат қизи'' фермер хўжалиги раиси ҳокимликда таҳқирланганидан сўнг ўзини осгани ҳақидаги иддаолар юзасидан Беруний тумани ҳокими Отабек Сапарбаев ва ҳокимнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича муовини Анвар Йўлдошевдан изоҳ олишга уринди. Ўзини Жаҳонгир деб таништирган ҳоким ёрдамчиси Озодликнинг бу сўровини қондириш учун раҳбарларнинг ўзи телефон қилишини ваъда этди¸ аммо 25 апрель оқшомигача ҳокимликдан қўнғироқ бўлмади. Беруний тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича муовини Анвар Йўлдошевнинг мобиль телефонига ҳам кун давомида жавоб берилмади. Беруний тумани ҳокимлигининг Озодлик гаплашган расмийларидан бири Сапаровнинг ери рухсатсиз экин эккани учун олиб қўйилганини тасдиқлади. ''Лобар Шуҳрат қизи'' фермер хўжалиги раиси Шуҳрат Сапаров қариндошлари айни пайтда ҳоким ва унинг муовинлари босим ва тазйиқлари устидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабулхонасига шикоят қилиш ниятида. "Кошки шу билан зўравонликлар ва қистов, алдов йуллари билан қора меҳнат орқасидан кун кўриб келаëтган ишчи халқнинг ерларини олиб қўйишлар чекланса", - деди 25 апрель куни Озодликка гапирган фермер яқинларидан бири. Маҳаллий ҳокимлар тазйиғидан қўрқиб, ўз жонига қасд қилаётган фермерлар тўғрисида Озодлик аввал ҳам бир неча бор хабар қилган. Хусусан¸ ўтган ой Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида фермер Раҳимов Шуҳратжон ўзини осган, лекин омон қолган эди. Озодлик билан суҳбатда Раҳимов ери ҳоким томонидан олиб қўйилгани, ҳоким ўзини ҳақорат билан мазах қилгани, 3 кун муҳлат бериб 4 гектар ерга ёнғоқ кўчати экишга топшириқ бергани, 38 миллион сўм сарфлаб ерга ёнғоқ экканидан кейин ҳоким экилган кўчатларни текислаб ташлашни талаб қилганини сўзлаб берганди.

Опубликовано Ozodlik Radiosi Четверг, 25 апреля 2019 г.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ўзини осган ва "уксус" ичган фермер (видео)