21:40 / 16.05.2019
8 216

Ғаройиб жуфтлик (фото)

Ғаройиб жуфтлик (фото)
Жейми ва Никки Перкинс - Мельбурн шаҳрининг ажойиб жуфтлиги, иккита жажжи қизалоқнинг ота-онаси. Балки, бунинг ажабланарли жойи йўқ дерсиз. Дунёда бундай оилалар миллионлаб топилади ҳам, дерсиз! Аммо бу жуфтликнинг бошқалардан фарқли томонлари мавжуд. Беш йилдан буён бу эр ва хотин бахтли ва гўзал ҳаёт кечириб келишмоқда.

Уларнинг тўйлари ҳам жуда чиройли ўтган. Никки модел сифатида фаолият юритади. Жейми эса профессионал фотограф. Икки йил аввал уларнинг оиласида қизалоқ дунёга келади. 2018 йилда эса иккинчи фарзандлари туғилади. Бу икки хил рангли одамларнинг фарзандлари қандай рангда эканлигига қизиқаётган бўлсангиз керак, албатта!

Оқ ва қора танли эр-хотиндан туғилган болаларнинг ранги "сутли қаҳва"нинг рангини эслатади. Уларнинг бахтли ҳаёт кечираётганидан англаш мумкинки, энг муҳими ирқ ва миллат эмас, муҳими оилада бахт ҳукмрон бўлиши экан!





arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ғаройиб жуфтлик (фото)