09:10 / 26.06.2019
2 302

Сиз етакчимисиз ёки ўзингизни шунчаки етакчидек тутяпсизми?

Сиз етакчимисиз ёки ўзингизни шунчаки етакчидек тутяпсизми?
Эндиликда биз етакчиларга унчалик муҳтож эмасмиз - бироқ биз истаган етакчилар жудаям кам.
Биз етакчилик аслида нима эканини гўёки унутгандекмиз ва уни бошқа нарса билан адаштиряпмиз, деб ёзади Kun.uz нашри.

Етакчи бўлмаслик нима? Бу биринчидан, омма олдида чиқишлар қилмаслик. Етакчилик юз ишорасини тўғри ҳолатга келтириш, қаторларни тўғри эслаб қолиш, мос келувчи фурсатларда муштни тугиш эмас. Бу моҳият. Фарқини тушунтиришга изн беринг. Вазият сценарийда ёзилганидан четга чиқишни, томошабин ўрнидан туришни ёки театр деворлари бузилишни бошлаганида нима юз беради? Актёр импровизация қилишни билмаса, фалажлик ҳолатида қолади.

Бугунги кунда гувоҳи бўлаётган ҳолатимиз ҳам худди шундай: етакчи хоҳ сиёсий, хоҳ ижтимоий, маданий ва корпоратив бўлсин, ноаниқ дунёдаги мураккаб даврда фалажлик ҳолатида қолади. Шунинг учун сценарийларни ўрганамиз, қаторларни ёдлаймиз, муштимиз бурчакларини синчковлик билан текширамиз.

Оддий бир мисол келтирамиз. Ўн йил муқаддам ҳеч ким Nokia рўзғордаги эски хотирага айланган буюмдек бир номга айланишини башорат ҳам қила олмасди. Шунга қарамай, қулаш юз берди, Nokia етакчилари ўзларини ишонч берувчи, ўзига ишонган, хотиржам, чиройли нутқлар сўзловчи етакчилар каби тутишган бўлса-да, етакчи эмасдилар. Улар келажак компаниясини яратиш учун бажаришлари керак бўлган ишни амалга оширмадилар. Чунки келажак ноаниқ ва бу ҳолат кишини айрим ҳолларда қатъиятсиз, қўпол ва аҳмоқ бўлиб кўринишга мажбур қилади.

Етакчилик “юқори самарага эга бўлиш”да ҳам намоён бўлмайди. Шунга қарамай, етакчиларни даромадларни оширувчи ва мақсадларга эришувчи кишилар орасидан излаймиз. Бироқ етакчининг асосий вазифаси – кечаги вазифаларни янада самаралироқ бажариш ҳам эмас. Етакчилик унумдорлик ғоясини тўлақонли англаш демакдир.

Ўйлаб кўринг: Ebay асосчиси Пьер Омидьяр (Pierre Omidyar) эҳтимол Sotheby’нинг буюк аукциончисига айланмасди. Википедия муассисларидан бири Жимми Уэлс (Jimmy Wales) Британия энциклопедияси бош директорлиги лавозимидан четлаштирилган бўларди. Craigslist асосчиси Крейг Ньюмарк эълонларнинг яхши муҳарририга айланмаслиги ҳам мумкин эди.

Агар мақсадимиз ана шундай етакчиларни аниқлаш ва ривожлантириш бўлса, уларни энг яхши ижрочилар орасидан топа олмаймиз. Бироқ улар натижалар қандай бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тасаввурларимизга таҳдид солувчилар орасида мавжуд бўлиши эҳтимоли бор. Агар “аълочилар”нигина етакчилик сари олға сурсак, ундан кўпроғи қўлга киритилмаганига ҳайрон қолишимиз керакмикан?

Шу билан бирга етакчилар афзалликларга умид боғлайдиган, мақсади ҳокимиятни қўлга киритиш ва кейин уни сақлаш бўлган оддий сиёсатчилар эмас. Етакчиларнинг иши ҳокимиятни қўлга киритиш эмас, аксинча имкониятларни кенгайтиришдан иборат. Етакчининг вазифаси томошанинг ўзи оддий спектаклдан иборат бўлмайдиган реалликни яратиш, таҳдид, кўндириш ва забт этиш сиёсатини юритиш эмас, балки одамлар эътиборини улар ишларининг моҳияти ва мақсадига қаратишдан иборат.

Етакчилар одамларнинг имкониятларини юксак мақсад воситасида кенгайтирганида ўз ортидан эргашувчиларни забт этиш учун маркетинг тактикаларини қўллашлари зарур бўлмайди. Ўзини турткич сифатида тутувчи етакчилар имтиёзлар, бонусларни ишга солишади. Етакчилар савдогар эмас.

Стив Жобс Жон Скаллига ўзининг машҳур “Сиз ҳаётингизнинг қолган қисмини қандай ўтказишни истайсиз: ширин сув сотиш биланми ёки дунёни ўзгартирибми?” саволи билан мурожаат қилганида ана шу тафовутни кўрсата олди. Ширин сувни сотиш сизга бир неча доллар келтириши мумкин - бироқ фақат ҳақиқатан ҳам арзирли бирор нимани амалга ошириш орқали. Етакчининг мақсади эса мақсад яратишдир.

Қанчалик илҳомлантирувчи бўлмасин, етакчининг иши илҳомлантирувчи нутқлар сўзлашдан иборат ҳам эмас. Етакчи вақти-вақти мурдадек қотиб қолган одамларнинг орқасига шапатилаб турадиган нотиқ ҳам эмас. Етакчининг вазифаси ҳақиқатан ҳам одамларга илҳом бериш, бироқ ана шу сўзнинг асл маъносида.

Етакчилар ўзлари бошқараётган ташкилотлар, ўзлари масъул бўлган кишиларга жон бағишлайдилар. Улар ўзга кишиларга журъат қилиш, тасаввур этиш, яратиш ва қуриш имконини беришади. Улар бу йўлда бизни руҳлантириш билангина чекланишмайди. Уларнинг мураккаб вазифаси рағбат, жараён ва вазифаларни яратишдан иборат.

Етакчиликнинг аниқ ўрни йўқ. Биз яхши етакчиларни интиқлик билан кутамиз. Эҳтимол муаммо айнан бизнинг интилишимиз билан боғлиқдир. Ўзимизни сотиб олишлари эвазига қутқарилишимизни кутамиз. Чунки бирор ишни яхшироқ амалга оширишдан кўра етакчилар устидан шикоят қилиш осонроқ. Охир-оқибат, етакчилик дарҳақиқат қийин иш.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сиз етакчимисиз ёки ўзингизни шунчаки етакчидек тутяпсизми?