13:47 / 10.11.2019
101 478

Тушда гулни кўриш ниманинг аломати деб ўйлайсиз?

Тушда гулни кўриш ниманинг аломати деб ўйлайсиз?
Гул бахтли ҳодисанинг рамзи сифатида қабул қилинган. Тушдаги гул - бу омад ва бойлик белгиси. Агар тушингизда янги очилган гул гавдаланса, демак, сизнинг ҳаётингиз қувонч ва бахтга тўла бўлади. Олимларнинг айтишича, ранг-баранг гуллар турли хил маънога эга экан.

Қуйида уларнинг таърифини келтириб ўтамиз:
1. Қизил гул-зўравонлик

2. Мовий гул-ўзидан воз кечиш

3. Сариқ гул-саломатлик

4. Бинафша гул-мақсадга эришиш

5. Пушти ҳамда оқ гуллар-қалб софлиги


Агарда инсон тушида бир қучоқ гул кўрса, унинг ҳаёти севги ва муҳаббатга лиммо-лим бўлади.
Ҳали оила қурмаган инсонлар тушида гул экканини кўрса, келажакда ўзларига муносиб умр-йўлдош топишлари олимлар томонидан айтиб ўтилган.
Сиз тушингизда гул тераётган бўлсангиз, демак, сизнинг саъй-ҳаракатларингиз яқин кунларда ўз мевасини беради.
Бемор инсон тушида гулнинг ифоридан завқ олса, тез орада унинг соғлиги яхшиланади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳар қандай гул яхшилик рамзидир. Зеро тушингизда гул кўрсангиз, билингки, сиз чиндан ҳам бахтли инсонсиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тушда гулни кўриш ниманинг аломати деб ўйлайсиз?