08:30 / 14.11.2019
3 641

"Эрим тажовузкор бўлиб қолгани учун унга ишонмай қўйдим..."

"Эрим тажовузкор бўлиб қолгани учун унга ишонмай қўйдим..."
"Турмуш қурганимизга ҳам роппа-роса беш йил бўлибди. Шу йиллар мобайнида турли хил қийинчиликларга дуч келдик: молиявий, уй-жой масаласи, муваффақиятсизликка юз тутган ҳомиладорлик...
Никоҳимизнинг учинчи йилидан бошлаб бир биримизга бўлган муносабат кескинлашиб борди. Кичик нарсалардан ҳам камчилик топадиган бўлиб қолди. Кўпинча жанжаллашиб қолган пайтимиз у ажралиш ҳақида сўз очадиган бўлди. Мен билан жанжаллашган пайт қўлимдан қаттиқ ушлаб оларди. Ўзининг тажовузкорлигини кун сайин кўрсатиб борар эди. Сўнгги икки йил мобайнида бундай ҳолатлар тез-тез такрорланиб турди. Охирги жанжалимизда унга уйни тарк этишини айтдим.
Сўнг, у ота-онасининг уйида тунаб қолди. Бир, икки кундан кейин қайтиб келди ва гаплашиб олдик. Лекин ҳеч қандай жиддий қарор қабул қилмадик. Менга ўйлаш учун вақт керак бўлди.
Ҳозирда турмуш ўртоғим деярли тажовуз қилмай қўйди. Аммо энди унга бўлган ишончим сўнди. Авваллари биз фарзанд кўришни режалаштирар эдик. Энди эса, бунга шубҳам бор. Эҳтимол, бундай ҳолатга тушишимга эски хотиралар сабаб бўлса керак", - дейди 29 ёшли Оксана.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » "Эрим тажовузкор бўлиб қолгани учун унга ишонмай қўйдим..."