
Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилган ва дунёдаги энг кекса эр-хотин деб тан олинган ушбу жуфтлик 106 ва 105 ёшда, дея хабар бермоқда Happy Humanity.
Ушбу жуфтлик декабрда тўйларининг 80 йиллигини нишонлайди!
"Бахтли никоҳнинг сири нимада?", - дея сўрашганида:
- Ҳаётдаги қийин шароитларда ҳам жонли ҳаёт кечиринг ва шеригингизга илтифот қилинг", дейди Жон. Ўн йил олдин Жон ва Шарлотта Техас Университети битирувчиларининг ёрдамчи қурилиш мажмуасига кўчиб ўтишди.
Ҳозирги кунда Жонни Техаснинг энг кекса университети футболчиси деб аташади. У ҳар йили бир ўйинда қатнашади ва бу анъанани тахминан 84 йил давомида сақлаб келмоқда.
Жон ва Шарлотта 1934 йилда Техас университетида учрашишган. Техаслик Жон Хендерсон ва Травислик Шарлотта 1939 йилда унаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар