07:37 / 17.11.2019
4 694

Хотирасини йўқотгандан кейин ҳам ўз йигитини қайтадан севиб қолган қиз (фото)

Хотирасини йўқотгандан кейин ҳам ўз йигитини қайтадан севиб қолган қиз (фото)
Кўп одамлар севгида омадлиман деб айта олмайди. Аммо Жесси Шарман ва унинг йигити Бишоп Рич бундан мустаснодир. Уларнинг севгиси осмондан ато этилганлиги исботланди. Буни қизнинг ўзи исботлади, дея хабар бермоқда Bright Humanity.

Бир неча ой олдин, 19 ёшли Жессика Шарман қаттиқ тутқаноқ туфайли хотирасини йўқотди. Шунга қарамай, қиз хотираси йўқолганидан кейин ҳам ўша йигитга ошиқ бўлиб қолди.

Жессикага 2010 йилда фронтал лоб эпилепсияси ташхиси қўйилганди. Бу воқеа унинг дўсти Ричард билан саёҳат қилиш пайтида бўлган.

Маълум бўлишича, хотираси йўқолгандан сўнг Жессика ҳаммани унутиб юборди. Ҳатто ўз ота-онаси ва йигитини ҳам. Ўз тажрибаси билан ўртоқлашар экан, Жессика кўзини очганда атрофдагилари кимлигини билмаслигини ва ўзини даҳшатли ҳис қилганини айтди. У жуда ҳам қўрқиб кетган, чунки ҳамма унга бегона бўлиб туюлган. У ҳатто ўз исмини ҳам унутиб юборганди.

Қизнинг ота-онаси Гари ва Лиза қизлари уларни тан олишдан бош тортганда йиғлаб юборишди. Унинг йигити ҳолати ҳам қизнинг оила аъзоларининг аҳволи билан бир хил эди, лекин шунга қарамай қизга бирга ўтказган воқеаларини эслатиш учун барча имкониятларни ишга солган.

Гарчи у Рични ўзининг биринчи севгилиси сифатида танимаса ҳам, у яна йигитга ошиқ бўлиб қолди. Кўпчилик муҳаббатда ҳақиқий иккинчи имкониятга эга эмас, лекин Жессика ва Ричнинг муносабатлари худди эртакдаги каби.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Хотирасини йўқотгандан кейин ҳам ўз йигитини қайтадан севиб қолган қиз (фото)