23:15 / 18.11.2019
3 632

Викингча тўй қанақа бўлади? Ёхуд ўз тўйларини ота-бобосининг урф-одатларига кўра ўтказган илк европалик жуфтлик (фото)

Викингча тўй қанақа бўлади? Ёхуд ўз тўйларини ота-бобосининг урф-одатларига кўра ўтказган илк европалик жуфтлик (фото)
Европалик жуфтлик ўз тўйларини 1000 йиллар аввалги викинглар каби ўтказишга қарор қилишдди. Ушбу 1000 йилликнинг биринчи Викинг тўйи гўзал Норвегия кўлининг ёнида бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Bright Humanity.

Элизабет ва Руне Далсет ўзларининг тўйларини анъанавий насронийлик тарбиясига кўра 1000 йил олдин ўтказилган тўйлардан илҳомланган ҳолда ўтказишга қарор қилишди.

Ўзларининг орзуларидаги тўйларини ўтказиш учун эр-хотин иккита қайиқ тайёрлашдан, қурбонликларини тайёрлаш учун бутпараст руҳонийни топишдан ҳам кўпроқ нарсаларни режалаштиришлари керак эди. Тўй учун улар бир тўнғизни ҳам қонини тўкиб, қурбонлик қилдилар.

Уларга никоҳ ўқиш учун руҳоний сифатида ишлайдиган готик ҳам керак эди. Уларга бунақа готикни топиш осон бўлмади. Сабаби, бутпараст руҳоний хизмат қилиш вақтида қурбон қилинган атиргул ва ҳақиқий қилични ўз ичига олган маросимларни ёдда тутиши ва эслашини талаб қилади.

Улар тўйда замонавий қўшиқлар қўйишмади, лекин эски норсе қўшиқларидан завқланадиган 130 та меҳмон ташриф буюрганидан ҳеч ҳам зерикиш ҳис қилгани йўқ.

Ўша кунги рақсни эслагандан сўнг Элизабет: "Ўша кун бизда умуман замонавий қўшиқлар йўқ эди. Бунинг ўрнига биз ота-боболаримиз минг йиллар олдин рақс қилган жонли мусиқада рақсга тушдик."

Эслатиб ўтамиз, улар шу йилнинг 25 августида унаштирилган эди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Викингча тўй қанақа бўлади? Ёхуд ўз тўйларини ота-бобосининг урф-одатларига кўра ўтказган илк европалик жуфтлик (фото)