Ўз аравачасида ухлаб ётган 9 ойлик чақалоқнинг ўлимига мушук сабабчи бўлди.
Қизнинг онаси Снежана уй юмушларини қилиб бўлиб, қолдириб кетган қизчадан хабар олгани келганда мушуги қизининг юзига чиқиб олганини кўради. Аёл югуриб бориб, мушукни ҳайдайди, қизча эса аранг нафас олаётган эди. Бундан қўрқиб кетган она зудлик билан тез ёрдам чақиради, аммо қизчанинг шу заҳоти жони узилади.
Ҳалина Захарчук, қишлоқ врачлик пункти ҳамширасининг гапларига қараганда, мушук сутнинг ҳидини олган ва исиниш учун чақалоқ аравачасига чиққан.
Маҳаллий полиция ходими Павло Дарморграйнинг сўзларига кўра, Александра жасади суд экспертларига юборилган ва текширув ишлари бошланган.
Экспертнинг дастлабки фикрига кўра бу асфикциял ҳолат, яъни чақалоқ нафас етишмаслиги туфайли вафот этган. Чунки қизчанинг танасида ҳеч қандай жароҳат топилмаган. Шунинг учун ҳам онага нисбатан жиноят иши очилмаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади