07:30 / 04.12.2019
4 289

Асал саратонга ҳам даъво бўла оладими?

Асал саратонга ҳам даъво бўла оладими?
Қадимги халқ табобатида ҳам «Асал есанг, бўлмайсан касал», -деган ҳикматли сўз бекорга ишлатилмайди. Тиббиётда асалнинг минг дардга даъволиги ҳақида бир қанча маълумотлар бор. Бугунги кунда турли хил ўсма (рак) касалларига ҳам даъво бўлиши аниқлангани ҳақида маълумотга эгамисиз? Бундай даъво усулларини каламушлар орқали лабораторияда текширувдан ўтказишган.

Маълумотларга кўра, рак ҳужайралари кузатилган каламушларга Малайзиянинг ёввойи асали ҳисобланган Туаланг асалини муолажа сифатида қўллашган. Бу муолажани олган каламушлар билан бошқа турда муолажа қилинган каламушларнинг соғлигида фарқланишлар аниқланган. Асал организмига юборилган каламушлардаги ўсимталар ўсиш жараёни қарийб 30%га секинлашган.

Албатта, биргина секинлаштиришнинг ўзи даъво бўлолмаслиги мумкин. Бироқ, шу маълумотнинг ўзи ҳам саратон касаллигидан азият чекувчиларнинг умрини бирозга бўлсада узайтириши мумкин. Беминнат шифокоримиз бўлган асални кундалик озуқа рационингизга қўшишни маслаҳат берган бўлар эдик.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Асал саратонга ҳам даъво бўла оладими?