Ҳозирги кунда кўпчилик инсонлар қулоқчинларда мусиқа тингламасдан туролмайдиган бўлиб қолишган. Унинг зараридан баъзилар бохабар, баъзилар эса аксинча. "Кўп қулоқчинда мусиқа тинглайверма, кар бўлиб қоласан" деган гап ҳақиқатга қанчалик яқин? Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Баланд мусиқа тинглаш натижасида юзага келадиган хавф - бу янги тушунча эмас. Ёшлар бундан 40 йил олдин ҳам баланд мусиқа тинглаб келишган. Аммо ҳозирги кунга келиб, бундай ёшларнинг сони тобора кўпайиб бормоқда. Баланд овозда мусиқа тинглаш уларнинг эшитиш қобилиятига жиддий зарар келтиряпти.
Олимларнинг таъкидлашича, атрофдаги бошқа товушларни блокировка қилиб қўйишга асосий сабаб бу - қулоқчинлар орқали узатиладиган товушни ҳаддан зиёд баланд даражага кўтариш. Сизга бу қанчалик баланд эканлигини тушунтириш учун келинг, таққослаб кўрайлик. Мотоцикл двигатели 100 децибелда ва электр арра ҳам тахминан бир хил ҳажмда ишлайди.
Улар баланд, ёқимсиз шовқинлар бўлиб, қулоқларимизга зарар етказиши ва бир неча соатлаб гаранг қилиб қўйиши мумкин.
70% овоз билан ишлайдиган мусиқа плеери билан таққослайдиган бўлсак, мусиқа плеери 85 децибел товушни чиқаради. Ушбу товушлар сизнинг қулоқларингизда тўғридан-тўғри янграйди ва бу таъсирни янада кучайтиради. Бу эса ўз навбатида инсоннинг кар бўлиб қолишига олиб келиши мумкин.
Тўғри, мусиқа эшитиш инсонга завқ бағишлайди. Аммо ҳар нарсанинг ҳам меъёри бўлгани каби, мусиқа тинглашни ҳам меъёрдан оширмасак, саломатлигимиз учун фойда келтирар эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
Ўттиз йил қамоқда айбсиз ўтирган маҳбусга 13 млн доллар берилди
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган цех аниқланди
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди
Тошкентда жамоат транспорти нархи 3 минг сўмгача ошиши кутиляпти