07:30 / 10.12.2019
10 073

Дунёдаги энг хавфли ўсимликлар қайсилар?

1. Cicuta maculata
Дунёдаги энг хавфли ўсимликлар қайсилар?
Ушбу гул тарихий буюк шахс Суқротнинг ўлимига сабабчи бўлган гул ҳисобланади.
У Шимолий Америкада ҳам “энг заҳарли ўсимлик” дея таърифланган. Бу ўсимлик туфайли кўпчилик вафот этган ва тирик қолганлари ҳам амнезия ва сурункали қалтираш билан азият чекишлари мумкин.
2. Atropa belladonna

Афсоналарга қараганда Макбетнинг аскарлари босқинчи данияликларни ушбу ўсимлик билан заҳарлаган. Бу ўсимлик заҳарли бўлиб, барглари ва илдизларида атропин ва скополамин моддаси мавжуд ва мушакларнинг фалаж бўлишига сабабчи бўлади, шу жумладан юракка ҳам салбий таъсир ўтказади.
3. Ageratina altissima

Мазкур ўсимлик сабаб Абраҳам Линколннинг онаси заҳарланган эди. У асосан Шимолий Америкада учрайдиган ўсимлик бўлиб, майда оқ гуллардан ташкил топган ва таркибида трематол деб номланувчи заҳарли спирт мавжуд.
Тўғридан-тўғри қабул қилиш натижасида эмас балки, бечора Ненси Ханкс шу ўсимликни еган сигирнинг сутини ичибгина заҳарланган эди. Заҳарланишнинг белгилари - иштаҳанинг йўқолиши, кучсизлик, тилнинг қизариб кетиши ва шу кабилардир.
4. Ricinus communis

Безак сифатида ўстириладиган бу ўсимлик Африкада кенг тарқалган бўлиб таркибида заҳарли моддаларни ўз ичига олади ва кам миқдорда истеъмол қилиш ўлимга олиб келиши мумкин. Кўпинча кичкина ҳайвонлар ва ёш болалар бу ўсимлик қурбонига айланиб қолиши мумкин.
5. Nerium oleander

Қадимги Римда оқсоқол Плиний томонидан тасвирланган, олеандер ўзининг ажойиб гуллари билан машҳур ўсимликдир. Одатда тўсиқ ва безак сифатида ўстириладиган бўлсада, бу ўсимлик хавфли бўлиб, олеандрин ва нериин деб номланувчи ўлдирадиган гликозидларни ўз ичига олади. Агар ушбу ўсимлик билан заҳарланса беморда қусиш, юрак уришининг тезлашиши каби аломатлар юзага чиқади ва охир оқибатда ўлимгача боради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Дунёдаги энг хавфли ўсимликлар қайсилар?