00:10 / 16.12.2019
17 490

Аёлнинг қайси жиҳати эркакни ром эта олади?

Аёлнинг қайси жиҳати эркакни ром эта олади?
Бу саволга ҳулқ-атвор психологияси мутахассилари осон жавоб топдилар.

Турмушда шундай даврлар бўладики, эр-хотиннинг бир-бирига бўлган эҳтиёжи (ҳам руҳий, ҳам жисмоний) сусайгандек туюлади. Бу даврлар одатда оилада бирон стресс вазият бўлганида юз беради. Уйда чақалоқ пайдо бўлиши, уйқусизлик, уйдан-уйга кўчиш, иш алмаштириш, бошқа катта муаммолар ва ҳоказолар.

Баъзи суюқроқ эркаклар шундай вазиятларда енгилгина бир аёлни топадиларда, у билан ўз муаммоларидан "дам олади". Муаммо бу билан ҳал бўлмайди, лекин у аёл ҳар ҳолда эркакка куч бахшида этиб тургандек бўлади. Шу аёлни ўрнини нега ўзининг хотини боса омлайди?

Нега муаммо юз берганида, аёли ҳомиладор бўлиб яқинликдан бош тортганида ёки янги туғилган чақалоқ билан қийналиб турганида баъзи эркаклар аёлига қўшимча кучини ва эътиборини бермай, бошқа аёлга юзланадилар?

Улар у ердан нима излайдилар?
У аёл гўзал бўлиши муҳимми? Йўқ. Тили ширин? Балки, лекин бу асосий сабаб эмас. Жинсий муносабатларни қойиллатганими? Одатда бу жинсий заиф эркаклар учун фақат муҳим. Кучли эркак ўзи жинсий муносабатни қойиллатиб аёлни мослаштириб қўя олади. Ширин овқат? Уйдаги аёли минг карра пазандароқ бўлиши мумкин. У ҳолда нима?

Нима ҳеч бир эркакни бефарқ қолдира олмайди?
Бу борада 21-аср хулқ-атвор психологияси мутахассислари шундай хулосага келдилар:
Хурсанд бўлаётган аёл ҳеч бир эркакни бефарқ қолдира олмас экан.

Энди тасаввур қилиб кўринг яқинда туққан, қайнонасини хизматидан дам олмайдиган, эмизикли, қўлидан боласи тушмайдиган аёл эрини ХУРСАНД бўлиб кута олиши осонми? Тунда эрининг ҳар бир ҳаракатига кўзи юмилиб ухлаб қолишни ўрнига ХУРСАНД бўла оладими? Эри олиб келган 2 дона ёпган нонни кўриб ХУРСАНДчилик изҳор этишга эҳтиёжи бўладими? У эрига ҳар доим табиий равишда хурсандчилигини кўрсата оладими?

Албатта йўқ. Бунинг учун аёл темир бўлиши керак. Ҳеч бир иссиқ жон, эрта-ю кеч 24 соат нормал тарзда хурсанд бўлиб юра олмайди. Эркак эса буни тушунмайди. Чунки унга табиатан аёлнинг хурсандчилиги керак. У буни излайди.

Ота-боболаримиз, момоларимиз ҳам ҳар бир келинга айтган насиҳатида албатта "Эрингни кулиб кутиб ол" деган нақллари бўлади. Бу бежиз эмас.

Эркак аёлнинг хурсандчилигини кўришга муҳтож. Ўз аёли бу хурсандчиликни намоён қила олмаса, бошқа ердан излайди. Бу дегани ҳамма бошқа аёлга кетади дегани эмас. Шарт ҳам эмас. Эркак хурсандчиликни телевизорга термулиб ўтиришида топади. Ёки шунчаки оиладаги яқинлик аста совушни бошлайди. Эркакнинг аёлида олдиндаги каби эҳтиёжи бўлмайди. Эр-хотин аста узоқлаша бошлайдилар.

Соат 4 саҳарда уйғониб, қайнона хизматини қилиб, ош-овқат, бола-чақа билан овора бўлиб охирги ўринга эрга бўлган муносабатни қўйишда аёл нимага эришади? Ундан кейин аёл авалло келин эмас, у авалло хотин. Келин сифатида қайнона-қайнотани хизматини қилиши, уларни ҳурмат қилиши бу унинг мажбурияти, лекин ҳеч кимга чўри бўлиши шарт эмас.

Ўзбек аёлининг бошқа иложи йўқ, дейиш мумкин, лекин оилани сақлаш бу авалло аёлнинг вазифаси эмасми? Кейин кеч бўлганида қайнонам деб шундай бўлди, дейиш тўғримикин? Балки масъулият аёлнинг ўзида? Турмуш бу тинимсиз меҳнат, ҳаракат. Мана шундай ҳаракат - эр-хотин муносабатларини такомиллаштириш аёлнинг ҳаётида фарзандларидан сўнг энг муҳим ўринда бўлиши даркор. Қолган ишлар эса, аёлни бахтли қила олмайди.

Манба: uzbaby.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Аёлнинг қайси жиҳати эркакни ром эта олади?