18:43 / 22.01.2020
3 388

Ҳайвон ёғини мунтазам истеъмол қилган инсонлар тажовузкор бўлиши аниқланди

Ҳайвон ёғини мунтазам истеъмол қилган инсонлар тажовузкор бўлиши аниқланди
Инсон танасида тестостероннинг кўпайиши агрессия, ваҳшийлик, тажовузкорликни келтириб чиқаради. Калифорния университети олимларининг бу борадаги тадқиқотлари натижасида ҳайвон ёғининг кўп истеъмоли айнан мазкур модданинг кўпайишига олиб келиши қайд этилди.

Агарда шоколад организмда серотонин (бахтлилик ҳисси, шодлик ҳиссини уйғотишга хизмат қилувчи модда) ишлаб чиқаришга кўмаклашса, ҳайвон ёғлари эса аксинча тестостеронни кўпайтиради.

Ҳайвон ёғида қовурилган овқатларни, ҳайвон ёғини кўп ва мунтазам истеъмоли охир оқибат инсонни ўзини бахтсиз, ҳорғин сезишга, атрофдагиларга нисбатан агрессив, тажовузкор бўлишга олиб келади, дейишмоқда олимлар.

Демак, ўсимлик ёғи ва ўсимликлардан бўлган овқатларнинг истеъмоли, қовурилган эмас, димланган овқатларни кўпроқ ейиш ҳам инсонни умрини узайтиради ҳамда ҳаёти давомида хушкайфиятда ва атрофдагиларга нисбатан меҳрибон бўлишга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳайвон ёғини мунтазам истеъмол қилган инсонлар тажовузкор бўлиши аниқланди