06:30 / 02.03.2020
15 698

Муҳаббат ҳақида сиз билмаган 15 та факт

Муҳаббат ҳақида сиз билмаган 15 та факт

Муҳаббат дунёдаги энг ширин ва сирли туйғу. Бироқ у қаердан келади? Баъзилар уни Яратувчи томонидан берилган инъом деб билса, бошқалар шунчаки нафс ўйини дейди, олимлар эса бу организмнинг кимёвий реакцияси деган хулосани илгари сурадилар. Севги ҳар кимга ҳар хил таъсир кўрсатади, шунинг учун ҳам унинг таърифи турличадир.

1. Моногамик севги бор нарса
Баъзи психологларнинг айтишича, инсон табиатан полигамик бўлиб яратилган. Бироқ табиатда моногамия (яъни бир жуфт билан яшаш) ҳам борлигини кўриш мумкин. Масалан, гиббон, оққуш, бўри, албатрос ва қора гриф каби ҳайвонлар ҳаётларини фақат бир жуфт билан ўтказадилар.

2. Севги туғилиши
Севишганларда бир-бирларига мойиллик танишувнинг биринчи тўрт дақиқасида туғилади.

3. Севишганлар юраги
Севишганлар бир-бирларининг кўзларига қараганларида уларнинг юраклари бир маромда ва бараварига ура бошлайди. Бундай ҳодисага олимлар ҳанузгача изоҳ бера олганлари йўқ.

4. Кокаин
Севган инсоннинг ҳиссиётлари кокаин моддаси берадиган эйфория ҳолати билан тенгдир.

5. Оғриқ
Севган инсонни қучоқлаш оғриқнинг камайишига туртки бўлади. Сабаби, бу пайтда мияда “оғриқсизлантирувчи гормонлар” нинг ишлаб чиқилишидир.

6. Ўхшаш кўриниш
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, кўринишларидан бир-бирларларига ўхшаган жуфтлар бахтли ҳаёт кечирадилар.

7. Бир хил дунёқараш
Дунёқарашлари бир хил жуфтликларнинг муносабатлари эса осонгина бошланади, лекин узоққа чўзилмайди.

8. ”Юрагимга озор бердинг”
”Юрагимга озор бердинг”, деган гап муболаға эмас. Қайғу, ҳасрат туфайли организмда юрак учун зарур моддаларнинг ишлаб чиқилиши камайиши оқибатида юракда оғриқ пайдо бўлади.

9. Ошиқлик
Ошиқлик бир йилдан узоққа чўзилмайди. Бундан кейин боғлиқлик келиб чиқади ёки кўнгил совиши.

10. Руҳий касаллик
Тадқиқотлар натижасига кўра, севган инсоннинг миясида қизиқ кимёвий жараён содир бўлади. Серотонин моддаси камайиб, кортизол ошади. Худди шундай жараён енгил руҳий касалликларда ҳам содир бўлади.

11. Ижод
Ошиқнинг севгилиси ҳақида ўйлаши уни ижод қилишга ундайди.

12. Адреналин
Экстремал хавфли вазиятларда инсонларда севиб қолиш ҳоллари кўпроқ учрайди. Чунки бундай пайтда инсон организмида адреналин миқдори ошади, у эса “севги гормони” билан бир хилдир.

13. Чеҳра
Енгил, ўткинчи севги шайдолари қизларнинг қоматига аҳамият берса, ҳақиқий муҳаббатини қидирган йигитлар қизларнинг чеҳрасига назар соладилар.

14. Кўз
Севгилиси ёки унинг суратига тикилган ошиқнинг кўз қорачиғлари кенгаяди.

15. Кайфият
Севгидан маст бўлиб юрган ошиқларнинг организмида окситоцин моддаси шиддат билан ишлаб чиқилади. Бу гормон кайфиятга, фикрлаш жараёнига, муомалага ижобий таъсир қилади. Шунинг учун севган инсон меҳрибон ва хушкайфият бўлиб қолади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Муҳаббат ҳақида сиз билмаган 15 та факт