
Қадимги афсона ва эртакларда қачонлардир одамлар бир неча юз йил яшаганлиги ҳақида гапирилган. Кимдир саккиз юз йил, бировлари олти юз — узоқ яшаш одатий ҳол бўлган. Ўзи нима булган? Одамларнинг ишончи ўзгарган. Албатта, бирпасда эмас. Улар бир неча авлодлар ичида... токи одамлар бир неча ўн йиллар яшаши мумкинлигига ишонмагунларича давом этган.
Бор кучингиз билан умрингиз чегарасининг энг юқори нуқтасини белгиламасликка ҳаракат қилинг. Бирор одам берилган ҳаёт давомийлиги чегарасидан ошса, бу одамнинг тасаввурини ўзгартириб юборади. Узоқ яшаган одамлар кетидан бошқалари пайдо булади. Кимдир унга берилган вақтдан ошганини кўрса ва бошқа одамлар ҳис қилсалар, улар ҳам унга эришишларига ишонадилар.
Эришадилар ҳам!
Агар қариш ва мункиллаб қолиш муқаррар деб ҳисобласангиз, сизнинг фикрларингиз ҳиссиётларингизга ўтади ва сиз қариш ва мункиллашни бошлайсиз.
Танангиз ҳужайралари, органлар ва бутун организмингиз сизнинг ишончингизни қабул қилади ва ҳиссиётларингиз уларга мослашишга мажбур бўлади.
ЁШИНГИЗНИ СЕЗИШНИ БАС ҚИЛИНГ.
- Ўзингизни ёш ҳис қилинг.
Ёшингизни ҳис қилишингиз бу фақат сизнинг танангизга юклаб қуйган ишончингиз.
- Ўз ишончингизни ўзгартириб, сиз истаган дақиқада бу дастурни ва организмга берадиган буйруқларингиз мазмунини ўзгартира оласиз.
Ўз ишончингизни қандай ўзгартиришингиз мумкин? Фақат муҳаббат ёрдамида!
Одам умри чекланганлиги, қариш ва касалликларнинг муқаррарлиги ҳақидаги тасаввурлар — булар салбий, муҳаббат билан ҳеч қандай умумийлиги йўқ тасаввур.
Сиз муҳаббат таратаётганингизда, меҳрга тўлганингизда, муҳаббат ҳамма салбий нарсаларни, жумладан сизга зарар келтирадиган, салбий тасаввурларни эритиб юборади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар