Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Рўза тутинг – саломат бўласиз», — деганлар.
Рўзанинг аҳамияти ва фойдалари ҳақида кўплаб таҳлиллар, тадқиқотлар олиб борилган.
Хусусан, россиялик олимлар, профессор Николаев ва Ниловлар 1967 йилда шундай ёзишган эди: «Шаҳарларда экологиянинг ёмонлашуви туфайли, саломат бўлиш, шлаклар ва ортиқча ёғлардан тозаланиш учун инсон бир йилда камида уч, кўпи билан тўрт ҳафта давомида оч бўлиши керак».
Очлик организм учун кучли зарба бўлиб, бунда организмнинг ҳимоя кучларида улкан импульс юз беради.
Бизнинг организмимиз шундай яратилганки, ташқаридан озиқ модда келмай қолса, унинг барча кучлари организмдан шлаклар, касал тўқималар ва зарарли микробларни чиқариб ташлаб, уни тозалашга сарфлана бошлайди. Эҳтимол, бундан 1400 йил аввал мусулмонларга фарз қилинган рўзанинг ҳикмати ҳам ана шундадир. Илм-фан эса очликнинг организм учун фойдали экани ҳақида ўн тўққизинчи асрга келибгина гапира бошлади.
Бугунги кунда бирор бир касалликнинг давосини ё даволовчи очлик, ё парҳез, ёки у-бу маҳсулотларнинг истеъмоли чекланганисиз тасаввур қилиш қийин.
Изланувчилар рўзанинг организмни тозалашнинг ва ҳатто ўсмаларни бошланғич босқичида бартараф қила оладиган ажойиб кучини экспериментал исбот қилишди.
Хусусан, Бертлоу шундай ёзади: «Шубҳасиз, рўза организмни микроблардан тозалашда таъсирли аҳамиятга эга».
Олимлар очларни кузатишар экан соғлиғининг тушунтириб бўлмас яхшиланаётганини ва ҳар-хил касалликлардан тузалаётганини пайқашган. Улар томонидан Рамазон ойида овқатдан тийилиш қонда холестерин миқдорини камайтириши исботланган, қайсики бу ўз навбатида «XX-асрнинг қотили» деб ном олган юрак ишемик касаллиги хавфини пасайтиради. Ва бу олимлар шундай фикрга келган ягона ҳолат эмас. Бутун дунё бўйлаб ҳар-хил изланувчилар томонидан бир-биридан алоҳида ҳолда инсон организми учун рўзанинг фойдаси ҳақида сўзловчи ажойиб хулосалар қилинган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди