Рашид Холиқовнинг учинчи ўғли Темурнинг куёвнавкар маросимидан лавҳалар тарқалди

Хонанда Рашид Холиқов хонадонида тўй шукуҳи. Санъаткорнинг учинчи ўғли Темур уйланмоқда.
2 октябрь куни Темур ва Севара қонуний никоҳдан ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Куни кеча эса ижтимоий тармоқларда ёшларнинг тўй маросимидан лавҳалар тарқалди.
Уларда Темурнинг ўртоқлари билан куёв навкар бўлиб келиннинг хонадонига боргани акс этган. Ўзбек тўйларида қадимдан давом этиб келаётган анъаналардан бири — куёвнинг тўн кийиши ҳам маросим давомида намоён бўлган.
Тарқалган видеоларда куёв навкар маросими кўтаринки кайфиятда ва чиройли тарзда ўтгани кўринади. Бироқ ҳозирча тўйхонадаги асосий кечки базмдан видеолар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлмади.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса ёш келин-куёвга ўзларининг самимий тилакларини билдириб, уларга бахт ва оилавий тотувлик тиламоқда.






























Изоҳлар 0
…