Москва вилоятида дрон «Игла» ёрдамида уриб туширилди (видео)

Москва вилоятида нефть инфратузилмаси объектига яқинлашган дронни Россия ҳаво мудофааси ҳарбийлари 9К38 «Игла» зенит-ракета мажмуаси ёрдамида уриб туширгани акс этган видео тарқалди.
Кадрларда ҳарбий хизматчи портатив зенит-ракета мажмуаси орқали паст баландликда учиб келаётган дронни нишонга олаётгани ва унга қарши ракета учиргани кўринади. Россия манбаларида дрон Украинага тегишли экани ва нефть инфратузилмаси объектига яқинлашгани таъкидланган. Бироқ бу маълумотларнинг айрим тафсилотлари мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган.
5 октябрь куни Москва мэри Сергей Собянин Россия ҳаво мудофааси Москва томон учиб келаётган 9 та дронни йўқ қилганини маълум қилди. Унинг айтишича, дронлар қолдиқлари тушган жойларда фавқулодда хизматлар мутахассислари ишлаган.
Шу куни Собянин 1 сентябрдан 5 октябргача Москва вилояти томон қарийб 10 мингта дрон учганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, уларнинг аксарияти Москвадан узоқдаги ҳудудларда нейтраллаштирилган, 862 таси эса пойтахтга яқинлашганда йўқ қилинган.






























Изоҳлар 0
…