Иш самарадорлигига путур етказадиган 5 та тонгги одат

1 дақиқа ўқиш3.4K
Иш самарадорлигига путур етказадиган 5 та тонгги одат
Фото: Workopolis
Иш ва фаолиятнинг қандай ўтиши атрофимизда юз бераётган воқеалар, шунингдек, одатлар билан ҳам бевосита боғлиқ бўлади.

Эрталаб соат 8-10 оралиғида қаҳва ичиш
Дармутнинг Geyzel тиббиёт мактаби тадқиқотчилари маълумотига кўра, бу вақтда стресс гармони — кортизол ҳар доимгидан ҳам кўпроқ миқдорда ажралиб чиқади. Қаҳва ичиш эса унинг миқдорини янада кўпайишига сабаб бўлади.

Нима қилиш керак?
Қаҳвани тушликдан кейин соат иккигача ва иккидан бешгача бў​лган вақтда ичиш керак. Чунки бу вақтда кортизол миқдори кам бўлади. Ёки умуман ичмаслик тавсия қилинади. Канадалик психологларнинг аниқлашича, 20 дақиқа югуриш қаҳвадан самаралироқ тетиклаштиради.

Кундалик қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида ўйлаш
Авваллари самарадорлик учун тавсия қилинган услуб ўзини оқламагани маълум бўлган. Қилиниши керак бўлган ишни шунчаки ўйлаб ўтирмасдан тезроқ бажаришга киришиш керак. Сиз хаёлингизда ўйлайверганингиз сари вазият устидан назоратни йў​қотасиз, иллюзияга бериласиз.

Нима қилиш керак?
Қилиниши керак бўлган ишларни ёндафтарча ёки қоғозга ёзиб боринг.

Тонгни электрон хабарни текшириш билан бошлаш
NYU профессори Адам Альтернинг таъкидлашича, хабарни ўқигандан кейин ўзига келиш ва ишга киришиш учун камида 25 дақиқа кетади. Бу диққатнинг чалғиши билан боғлиқ.

Нима қилиш керак?
Кўзингизни очишингиз билан почтангизни текширманг, хабар келганини билдирадиган функцияни ўчириб қўйинг.

Ишга кечикиш
Вақтнинг тўғри тақсимланмаслиги, нафақат ишингиз, балки кунингиз қандай ўтишига ҳам таъсир ўтказади. Бу эса иш самарадорлиги процентининг камайиши, куннинг унимсиз ўтишига олиб келади.

Нима қилиш керак ?
Ҳаммаси оддий — эрта туриш ва эрта ишга киришиш керак.

Иш бўйича учрашувларни эрталабга белгилаш
Учрашув ва мажлисларда турли муаммолар муҳокама қилиниб, кишининг кунлик кайфиятига таъсир ўтказиши мумкин. Бу эса ишлашга бў​лган лаёқатнинг ў​лишига сабаб бў​лади.

Нима қилиш керак?
Тонгда ўта муҳим учрашувлардагина иштирок этиш ва белгилаш, қолганини кечга қолдириш керак.

Манба: Daryo.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?