19:43 / 27.06.2020
4 311

Уйқу босишига сабаб бўлувчи 9 маҳсулот

Уйқу босишига сабаб бўлувчи 9 маҳсулот
Фото: Women’s Instinct
Киши ў​зини қандай ҳис қилиши ҳаво ҳарорати, жисмоний меҳнат ва истеъмол қилинган маҳсулотларга ҳам боғлиқ бўлади. Қуйида уйқу босишига сабаб бўладиган маҳсулотларга тўхталамиз.

Сутли маҳсулотлар
Сутли маҳсулотлар триптофан ва кальцийга бой экани боис ҳам миянинг аминакислотага тўйинишига сабаб бўлади. Айниқса пишлоқ таркибида кальций кўп экани сабаб ҳам уни истеъмол қилганидан кейин, инсон бўшашиши кузатилади. Лекин пишлоқ билан крекер қўшиб ейилса, кўпроқ уйқу босади. Чунки углевод билан бирга триптофан таъсири кўпроқ бўлади.

Бодом
Бодом уйқу гармони мелотанинни фаол ишлаб чиқарилишига таъсир кўрсатувчи триптофан — аминокислота ҳамда мускулларни бўшаштириш хусусиятига эга магнийнинг ҳам кони ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам уни истеъмолидан кейин кишини уйқу босади.

Банан
Банан таркибидаги шакар, триптофанни мияга янада яхшироқ қилиб етказиб беради. Қолаверса ушбу мева, мускулларни бўшаштириш хусусиятига эга калий ва магний минералларини ҳам ўз ичига олади.

Грек ёнғоғи
Мазкур ёнғоқда бодомдагидан камроқ триптофан бўлса-да, тайёр мелатонин мавжуд бўлади. Тадқиқотларда аниқланишича, ёнғоқ истеъмоли қондаги ушбу гармонни кўпайишига сабаб бўлади ва шунинг учун ҳам кишини уйқу босади.

Олча
Олча ҳам мелатонин миқдорини ошириш хусусиятига эга. Ундан бир неча дона егандан кейин сезиларли ўзгариш кузатилмаса-да, бир стакан олча шарбатидан кейин уйқу босиши мумкин.

Ромашкали чой
Ромашка таркибида, мускул ва асаб тизимини тинчлантириш ва бўшаштириш хусусиятига эга аминокислота — глицин бўлади. Шу сабаб ҳам бир пиёла ромашкали чой ичгандан кейин муҳим ишга диққатни қаратишдан кўра ухлашга кўпроқ мойиллик сезилади. ⠀

Қовоқ пистаси
Қовоқ пистаси триптофандан ташқари рух ва магнийга бой ҳисобланади. Ушбу элементлар бўшаштириш ва тинчлантириш хусусиятига эга экани сабаб ҳам унинг истеъмолидан кейин мизғиб олиш хоҳиши пайдо бўлади.

Оқ гуруч
Оқ гуручнинг гликемик кўрсаткичи юқори экани сабаб ҳам уни истеъмол қилинганидан 3-4 соат вақт ўтиб, уйқу келади.

Ёғли балиқлар
Лосось, тунец ёки бошқа ёғли балиқлар таркибидаги кислоталар мелатонинни фаоллаштиради. Айнан ушбу кислоталар қондаги стресс гармонини пасайтиргани боис ҳам инсон бўшашиб, ухлашга жой қидириб қолади.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уйқу босишига сабаб бўлувчи 9 маҳсулот