07:54 / 23.07.2020
3 940

Кондиционернинг инсон саломатлигига бўлган зарар томонларини эшитганмисиз?

Кондиционернинг инсон саломатлигига бўлган зарар томонларини эшитганмисиз?
Дарҳақиқат, ҳозирги жазирама иссиқда барчага кондиционер қулайликлари хуш келади. Танганинг икки томони бўлгани сингари, кондиционернинг ҳам яхши ҳамда ёмон томонлари мавжуд.

Ушбу мақоламизда айнан унинг инсон саломатлигига таъсир кўрсатувчи хавфли томонларини эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз. Улар қуйидагича:
•Ҳарорат ва намликнинг бирданига ўзгариб кетиши нафас олиш тизимига ўз салбий таъсирини кўрсатади.
•Тери ҳамда шиллиқ пардаларни қуришига сабабчи бўлади.
•Ташқи шовқинни ошириши сабабли, қулоққа ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди.
•Ҳаво айланиши натижасида инсон юқумли касалликларни тезда юқтириб олишга мойил бўлади.
•Кондиционер ишлаб турган жойда инсон узоқ вақт бўлса, турли хил сурункали бронхит ҳамда томоқ оғриғи касалликларига чалинади.
•Кондиционер кўз шиллиқ пардасига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Aйниқса, кўздаги линзага салбий таъсирини кўрсатади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кондиционернинг инсон саломатлигига бўлган зарар томонларини эшитганмисиз?