
Ер юзидаги кўплаб аёллар ҳамиша мафтункор бўлиб қолишни истайди. Aлбатта бунинг учун юз парваришига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бугунги мақоламизда айнан юз парваришига керакли бўлган маслаҳатларни бериб ўтамиз.
Юзни доимий равишда тоза тутиш

Юздаги тешикларни, ҳар хил қора нуқталарни кетказиш учун эрта тонгдан совуқ сув билан юзни ювиш косметологлар томонидан тавсия этилади. Юзни тозалаш жараёнида уни массаж қилиш орқали амалга оширса, натижаси ижобий бўлади.
Ўлган ҳужайраларни юз терисидан халос этиш

Aксарият ҳолларда, юздаги ўлик ҳужайраларни бартараф этиш учун алое скрабидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, юзни ҳар доим намлантириб туриш керак.
Юзни жиловланиб туриши учун сифатли лосьонлардан фойдаланиш

Косметологларнинг таъкидлашича, лосьонларда глицерин ҳамда гиалурон кислотаси мавжуд. Ушбу моддалар юзни силлиқ бўлишида ва намликни ошириб беришида жуда ҳам қўл келади. Лосьон таркибидаги минераллар юзни ёрқин бўлиб туришига хизмат кўрсатади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар