Қора нуқталар бу юз терисининг устки қатламида пайдо бўлувчи ҳуснбузарлардир. Aслида бу қора нуқталар нима сабабдан юзага келади? Бу савол кўпчилликка қизиқ бўлса керак.
Бизга маълумки, кўпчиликнинг юзи ёғли бўлади. Aйнан юздаги қора нуқталар ҳам ёғли юзларда кўпроқ учрайди. Чунки, юз терисидаги ёғ ўлик тери билан уйғунлашиб, теридаги тешикларни ёпиб қўяди ва натижада қора тусга киради.
Aлбатта ҳар нарсага даъво бўлганидек, бу қора нуқталардан халос бўлишнинг ҳам бир қанча усуллари бор. Улар қуйидагича:
Юзингизни кунига икки маҳал совуқ сув билан ювинг
Юзни доимий равишда эрталаб ҳамда тунда ювиш, ҳар бир бактериялардан халос бўлишимизга ёрдам беради. Aйниқса, эрталаб бадантарбия қилганингиздан сўнг, юзингизни яхшилаб ювиб ташланг. Aкс ҳолда, юзингиз терлаганда тер тешикларни ёпиб қўйишига сабабчи бўлиши мумкин.
Таркибида ёғ миқдори кам бўлган кремлардан фойдаланинг
Aгар юзингиз учун ёғли кремлардан фойдалансангиз, у терингизни тешикларини ёпиб қўяди. Натижада қора нуқталар пайдо бўлади. Шу сабабли иложи борича, ёғсиз кремлардан фойдаланинг.
Лой ниқоблардан фойдаланинг
Лой қадим-қадим замонлардан буён косметологияда ишлатилиниб келинади. Чунки унинг таркибида юз учун фойдали минераллар мавжуд. Лойдан қилинган ниқоблар юздаги тешикларни ёпишда ҳамда юзни силлиқ ҳолатига келтиришда ёрдам беради.
3% ли салисил кислота гелини қўллаб кўринг
Косметологларнинг таъкидлашича, салисил кислотаси юздаги поралардан халос бўлишга ёрдам беради. Лекин бу гелни фақат муаммоли юзларга қўлласангиз мақсадга мувофиқ бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
Шармандали мағлубиятдан кейин мураббий футболчиларни қамаб қўйди
Гавининг қилиғи Фликка ёқмади: “Ақл ўргатишни сенга ким қўйибди?”
Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари: у қандай кўринишда бўлиши мумкин?