"Wednesday" 3-мавсум билан қайтмоқда: суратга олиш ишлари якунланди

"Wednesday" 3-мавсум билан қайтмоқда: суратга олиш ишлари якунланди

Netflix "Wednesday" сериалининг учинчи мавсуми суратга олиш ишлари тугаганини маълум қилди. Платформа бу ҳақда янги суратни эълон қилиш орқали хабар берди. Сериалнинг навбатдаги мавсуми 2027 йилда намойиш этилиши кутилмоқда.

Женна Ортега яна Уэнздей Аддамс ролини ижро этади. Актриса билан бирга Кетрин Зета-Жонс, Эва Грин, Уинона Райдер ва Лина Ҳиди каби машҳур актёрлар ҳам лойиҳада қатнашади. Сериал устида ишлаган режиссёрлар орасида Тим Бертон ҳам бор.

Янги мавсумда воқеалар янада кескин тус олади. Уэнздейнинг яқин дугонаси Энид жиддий хавф остида қолади. Буни билган Уэнздей уни қутқаришга қарор қилади ва шу тариқа янги саргузаштларга дуч келади.

"Wednesday"нинг илк мавсуми 2022 йилда Netflix’да намойиш этилган. Уч йил ўтиб, 2025 йилда иккинчи мавсум томошабинларга тақдим қилинди. Энди эса сериал ижодкорлари учинчи мавсум орқали Уэнздей ҳикоясини давом эттирмоқда. Мухлислар янги қисмларда қаҳрамонларни қандай воқеалар кутаётганини 2027 йилда билиб олишади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар