АҚШда тиббий самолёт ҳалокатга учради: бортдаги олти киши ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда

1 дақиқа ўқиш104
АҚШда тиббий самолёт ҳалокатга учради: бортдаги олти киши ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда

3 октябрь куни Бермуда оролларидан Бостонга учаётган тиббий самолёт АҚШнинг Массачусетс штатидаги Нантакет ороли яқинида Атлантика океанига қулаган. Бортда бўлган олти кишининг барчаси ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда АҚШ Соҳил муҳофазаси хизмати ва Reuters хабар берди.

Қайд этилишича, Канадада рўйхатдан ўтган Gulfstream G100 русумли самолёт Бермудадан Бостонга тиббий эвакуация парвозини амалга ошираётган бўлган. У Latitude Air Ambulance компаниясига тегишли бўлиб, бортда икки нафар учувчи, икки нафар тиббий ходим, бир бемор ва унинг яқини бўлган.

Самолёт Нантакет яқинига яқинлашганида экипаж электр тизимида носозлик юзага келгани ҳақида хабар берган ва фавқулодда ҳолат эълон қилган. Шундан сўнг диспетчерлар билан алоқа узилган. Парвоз маълумотларига кўра, самолёт тахминан 24 минг фут баландликдан қисқа вақт ичида кескин пастлаган.

Қидирув-қутқарув гуруҳлари Нантакет соҳилидан самолётга тегишли бўлган парчаларни топган. Шундан сўнг АҚШ Соҳил муҳофазаси хизмати 66 соат давом этган қидирув ишларини 4 октябрь куни тўхтатган. Қидирув давомида омон қолганлар аниқланмаган.

Latitude Air Ambulance компанияси самолётдаги тўрт нафар ходими, бемор ва унинг яқини ҳалок бўлган деб ҳисобланаётганини маълум қилган.

Расмий маълумотларга кўра, бортдаги тўрт нафар экипаж аъзоси Канада фуқаролари, бемор ва унинг яқини эса Бермуда фуқаролари бўлган. Ҳалокат сабаби ҳозирча аниқланмаган. Воқеа юзасидан АҚШ ва Канада тегишли идоралари тергов олиб бормоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?