Фото: Pixabay
Буйракларнинг асосий “душмани” ош тузи ҳисобланади. У ҳаттоки соғлом буйракларга ҳам зарар етказиши мумкин, деб айтиб ўтди россиялик нефролог шифокор Людмила Артюхина.
Мутахассис замонавий жамиятда фастфуд ва яримтайёр маҳсулотлар ҳамда туз кўп миқдорда солинадиган маҳсулотлар оммавийлашгани сабабли тузнинг ҳаддан зиёд истеъмол қилиниши муаммосига эътибор қаратган.
Шифокорнинг таъкидлашича, кўпинча буйраклар билан муаммоларда оғриқли симптомлар кузатилмайди, шу сабабли беморлар шифохонага касалликнинг жиддий босқичи кечаётган вақтдагина шифохонага тушадилар.
“Баъзида касаллик субклиник кечадиган аломатлар бор. Бу нимжонлик, тез чарчаш, юриш вақтида оёқлар шишиши билан намоён бўлади. Артериал гипертензия бўлиши мумкин. Буйрак касаллиги артериал гипертония билан ҳам намоён бўлиши мумкин”, деб тушунтириб ўтган мутахассис.
Артюхинанинг таъкидлашича, қон босими билан муаммолар бўлганда тиббий кўрикдан ўтиш лозим. У буйраклар соғлом бўлиши учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш лозимлигини уқдириб ўтган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди
Байден ҳозирча Украинани НАТОга таклиф этишга чақирмасликка қарор қилди
Шармандали мағлубиятдан кейин мураббий футболчиларни қамаб қўйди
Гавининг қилиғи Фликка ёқмади: “Ақл ўргатишни сенга ким қўйибди?”
Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари: у қандай кўринишда бўлиши мумкин?