date
views 4 727

Кўп чой ичишнинг соғлиққа қандай зарари бор?

Кўп чой ичишнинг соғлиққа қандай зарари бор?
Фото: «Twitter.com»
Тиббиёт ходимлари бир қарашда безарар бўлиб кўринган ичимликда яширинган хавф-хатардан огоҳлантиришди. Бир қанча жиддий аломатлар ҳаддан ташқари кўп чой ичишга ишора қилади. Бу ҳақда «Планета новости» нашри хабар берди.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, агар одамни тез-тез уйқу бузилиши, жиғилдон қайнаши, қорин оғриғи, бош айланиши безовта қилса, эътиборини истеъмол қилаётган чой миқдорига қаратиши зарур.

Ичимлик таркибида юқори миқдордаги кофеинни унутмаслик лозим. У уйқусизликка сабаб бўлиши ва ўрганиб қолишга олиб келиши табиий.
«Шунингдек, чой таомнинг ошқозондан чиқишига халақит қилиши мумкин. Бу эса жиғилдон қайнашини келтириб чиқаради», — дея таъкидланади нашрда.

Бундан ташқари, ичимлик таркибидаги ошловчи моддалар қонда темир концентрацияси пасайишига ҳамда ҳазм қилиш йўлларининг шикастланишига сабаб бўлиши мумкин.

«Борди-ю, бир пиёла чойдан сўнг кўнглингиз айниса ёки қорнингиз оғриса, салбий таъсирини йўқотиш учун кўпроқ оқсил ёки углевод еб олинг», — дея тавсия этишади мутахассислар.

Шуни унутмангки, чой — пешоб ҳайдовчи ичимлик, у организмдаги суюқликни чиқариб юборади. Шу боис бир пиёла чойдан сўнг йўқолган суюқлик ўрнини тўлдириш учун бир стакан оддий сув ичиш тавсия этилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Кўп чой ичишнинг соғлиққа қандай зарари бор?