
Парҳезшунос Райан Раман соч тўкилишини секинлаштирадиган озиқ-маҳсулотларни тавсия қилди, деб ёзади Спутник нашри Express хабарига асосланиб.
Унинг сўзларига кўра, авакадо айниқса фойдалидир. Мутахассис таъкидлашича, унинг таркибида ҳимоя қиладиган Е витамини мавжуд бўлиб, бир дона мева кунлик миқдорнинг 20 фоизини ўз ичига олади.
Соч тўкилишининг олдини олиш учун рационга бататни қўшишни маслаҳат берди. Бу сабзавот бета-каротиннинг муҳим манбаи бўлиб, соч ўсишини тезлаштириш имкониятига эга.
"Керакли озуқавий моддалар билан мувозанатли овқатланиш сочларнинг ўсишига ёрдам беради, айниқса сочлар ёмон овқатланиш туфайли тўкилиш ҳолатида", - деб хулоса қилди шифокор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар